Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жиззахда жиноий гуруҳ қўлга олинди

11 декабрь 2023 йил
57
0

Жиззах вилоятида “Долзарб – 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларни қўлга олиш ва уларнинг жиноят содир этиши олдини олиш мақсадида бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида 3 нафар шахс қўлга олиниб, 12 нафар шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.  

Шунингдек, жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс  ушланди.  

Худди шундай вилоят ҳудудида тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил 20 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида махсус профилактик тадбирлар ўтказилди. Натижада ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келган 10 нафар шахс аниқланиб, қўлга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар