Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда ўтказилаётган сайёр суд амалиётлари ўз самарасини бермоқда

Жиззахда ўтказилаётган сайёр суд амалиётлари ўз самарасини бермоқда

15 апрель 2023 йил
108
0

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка карши курашишда содир этилган қонунбузарлик ҳолатлари учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш билан бир қаторда келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида ишларни сайёр суд тартибида кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хусусан, Фориш туман “Маҳалла маркази”да жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Ўтказилган сайёр суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди раиси Салим Ботиров сўз олиб, Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳамда жиноят-процессуал кодексларига киритилаётган бир қатор ўзгартишлар киритилганлигини маълум қилди.
Сайёр суд давомида алимент тўлови билан боғлиқ, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 122-моддаси билан айбланаётган 4 нафар шахснинг жиноят иши кўриб чиқилди.
Сайёр суд мажлиси якунида жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди раиси Салим Ботиров Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси мазмун-моҳияти ҳақида ҳам сўз юритди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар