Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пенсия қандай ҳолларда қайта ҳисобланиши маълум бўлди

Пенсия қандай ҳолларда қайта ҳисобланиши маълум бўлди

23 январь 2024 йил
60
0

 Қайта ҳисоблаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга асосан амалга оширилади.

Ўзбекистонда пенсияларни қайта ҳисоблаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 49-моддасига асосан амалга оширилади. Пенсия жамғармаси қандай ҳолларда пенсия қайта ҳисобланишини маълум қилди. Жумладан:

  • пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;
  • ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;
  • даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.

Бундан ташқари, фуқарога I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида бир йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган унинг ёшига нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Маълумот учун, пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.

Аввалроқ, Ўзбекистонда нечта кишига январ ойи учун пенсия берилгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Пенсия жамғармаси ўз жамоасига коррупциядан тийилишни эслатиб қўйганди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар