Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ижтимоий таъминот олишга доир ҳуқуқлар такомиллашмоқда.

Ижтимоий таъминот олишга доир ҳуқуқлар такомиллашмоқда.

05 июль 2023 йил
141
0

 Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 39- моддасида ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Фуқароларнинг ушбу ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонуни билан тартибга солинган. Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон кадрини улуглашга йуналтирилган ижтимоий химоя сиёсати доирасида изчил ислохотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислохотлар доирасида пенсия тизимини такомиллаштиришга, пенсиялар миқдорини мунтазам ошириб боришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, фуқароларнинг оворагарчилигини бартараф этиш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш, шунингдек қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида фуқаронинг 2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланиши, пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши, уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтидаги қўшиб ҳисобланадиган иш стажи даври икки баробарга, яъни уч йилдан олти йилга оширилганлиги пенсия тизими ислоҳотидаги муҳим қадамлар бўлди.

Шу билан бирга, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошириб борилишини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

2023 йил 1 январдан ёшга доир, ногиронлик хамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш хақининг энг кўп миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аҳолининг, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, турмуш даражасини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар натижаси ўлароқ  2023 йил 1 январдан I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлинганда фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқиладиган бўлди. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар