Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида фермерлар учун семинар ташкил этилди

Пахтакор туманида фермерлар учун семинар ташкил этилди

07 февраль 2024 йил
110
0

Илм-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси йўлида Жиззах вилояти Пахтакор инновацион тумани фермерлар учун семинар ташкил этилди.

Қишлоқ хўжлагида илм-фан  ютуқлари, инновацион технологияларни  маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан бўлиши ва ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида Жиззах вилояти Пахтакор инновацион тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда туман фермер-хўжаликлар вакиллари учун Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда институт олимлари  ўз йўналишлари бўйича институтда амалга оширилаётган тадқиқотлар уларнинг натижалари, илмий янгиликлар билан  батафсил таништирди.

Семенар иштирокчилари маҳаллий сабзавот навлари, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишда уйғунлашган усул, органик маҳсулот етиштириш, маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар