Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Тезкор-қидирув: ахборот-коммуникация технологияларидан кенг қўлланилади

Тезкор-қидирув: ахборот-коммуникация технологияларидан кенг қўлланилади

14 март 2024 йил
35
0
Давлатимиз раҳбари куни кеча “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, шу жумладан, кибермаконда ва унинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади. 

“Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, махсус қабулхоналардаги тезкор-қидирув фаолияти жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек, жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Шу билан бирга, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш, жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш ва қидириш, шунингдек, жазони ўташдан бўйин товлаётган ёки бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан бепул фойдаланишга доир ички ишлар органларининг ҳуқуқларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. 

Мазкур қонун жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини янада ишончли таъминлашга, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар