Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

28 март 2024 йил
70
0

 Жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги муносабатларни тартибга солиш, уларни ривожлантириш бевосита қонунчиликнинг мукаммаллигига боғлиқ. Мамлакатда кечаётган бугунги жараёнлар қабул қилинган қонунларни қайта кўриб чиқишни, жоиз бўлса амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, янги нормаларда ушбу ҳолатлар ўз аксни топмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Меҳнат кодекси меҳнат муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланиб, фуқароларга меҳнат қилиш ва муносиб даромад олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи ҳужжат ҳисобланади.

1995 йилда қабул қилинган Меҳнат кодексининг таҳрири замонавий воқеликка мос келмаслиги, яъни унда мавжуд бўлган кўплаб нормалар яна амалдаги бошқа қонунларда ҳам ўз аксини топганлиги каби ҳолат юзага келганлиги сабабли, тайёрланган таклифлар асосида ишлаб чиқилган 581 та моддадан иборат бўлган янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2022 йил
28 октябрда қабул қилган.

Энг муҳими, ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат муносабатларидаги субъектив ҳолатлар янада аниқлаштирилиб, асосий эътибор ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий химоясига йўналтирилди. Меҳнат кодексида илгари назарда тутилмаган – иш берувчи ва ходимнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнат муносабатларининг вужудга келиши учун асослар кенгайтирилди. Яъни, ишга қабул қилиш бўйича очиқ мустақил танловдан ўтказиш, лавозимга сайланиш, ходимни ваколатли давлат органи томонидан ишга юбориш, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни ишга қабул қилишда Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишга оид ишлаш ҳуқуқини тасдиқлаш каби масалалари ўз аксини топган.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби белгиланган бўлиб, мазкур кодекснинг 257-моддасига кўра, ушбу Кодексда назарда тутилган барча ҳоллар учун ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда тегишли ойнинг 1-кунидан 30 (31)-кунига қадар (февралда — 28 (29)-кунга қадар) бўлган давр охирги кунни ҳам қўшганда календарь ой деб ҳисобланади.

Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимга ҳисобланган иш ҳақининг таркибига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган, солиқ солиниши лозим бўлган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда амалга оширилган тўловларнинг барча турлари киритилади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги календарь ой учун ишбай баҳолар бўйича ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимларида ходимларнинг ўртача иш ҳақи қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ошадиган барча тўловларнинг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

Ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилаётганда ҳисоб-китоб давридан вақт, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади, агар:

қонунчиликка мувофиқ ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолган бўлса, бундан ушбу Кодекснинг 407-моддасида назарда тутилган болани овқатлантириш учун танаффуслар мустасно;

ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса;

ходим иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш муносабати билан ишламаган бўлса;

ходимга ушбу Кодекснинг 399-моддасига мувофиқ ногиронлиги бўлган болаларни ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш учун қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари берилган бўлса;

ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса.

Агар ходим ҳисоб-китоб даври учун ва ҳисоб-китоб даври бошлангунига қадар ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақига ёки ишлаб берилган кунларга эга бўлмаган бўлса, ўртача иш ҳақи ходим томонидан ўртача иш ҳақининг сақланиб қолиши билан боғлиқ бўлган ҳодиса юз берган ойда ҳақиқатда ишлаб берилган кунлар учун ҳисобланган иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Агар ходим ҳисоб-китоб даври учун, ҳисоб-китоб даври бошлангунига қадар ва ўртача иш ҳақининг сақланиб қолиши билан боғлиқ бўлган ҳодиса юз бергунига қадар ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақига ёки ҳақиқатда ишлаб берилган кунларга эга бўлмаган бўлса, ўртача иш ҳақи унга белгиланган тариф ставкасидан (маошидан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Агар ҳисоб-китоб даврининг бир ойи ёки бир неча ойи тўлиқ ишлаб берилмаган ёки ушбу модданинг еттинчи қисмига мувофиқ ундан вақт чиқариб ташланган бўлса, ўртача кунлик иш ҳақи ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи суммасини тўлиқ календарь ойлар сонига ҳамда тўлиқ бўлмаган календарь ойлардаги календарь кунлар сонига кўпайтирилган иш кунларининг ўртача ойлик сонининг (25,3) суммасига бўлиш орқали ҳисоблаб чиқарилади. Тўлиқ бўлмаган календарь ойдаги иш кунларининг сони иш кунларининг ўртача ойлик сонини (25,3) ушбу ойдаги иш кунларининг ҳақиқий сонига бўлиш ҳамда мазкур ойда ишлаб берилган вақтга тўғри келадиган иш кунлари сонига кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқилади.

Ўртача кунлик иш ҳақи уни ҳисоблаб чиқаришнинг барча ҳолларида ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақи суммасини иш кунларининг ўртача ойлик сонига (25,3) бўлиш орқали белгиланади.

Ўртача соатлик иш ҳақи уни ҳисоблаб чиқаришнинг барча ҳолларида ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақи суммасини ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ойда ишлаб берилган соатлар сонига бўлиш орқали белгиланади.

Алоҳида ҳоллар (иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда, уни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган даврда иш вақти тўлиқ ишлаб берилмаганда, ушбу даврда иш ҳақи бўлмаганда ва бошқа ҳолларда) учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Барча ҳолларда иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи қонунчиликда белгиланган ҳисоблаш кунидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳисоб-китоб даврида тарифларни қайта кўриб чиқиш чоғида ўртача ойлик иш ҳақи ўзгартирилган тарифни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиниши лозим.

Шу ўринда судларда кўрилган бир низо юзасидан тўхталиб ўтмоқчиман.

Даъвогар А.А жавобгар тиббиёт бирлашмасига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий бекор юрган кунларига ҳақ ва маънавий зарар ундиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг 2023 йил
25 нотябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, Тиббиёт бирлашмасининг буйруғи ғайриқонуний деб топилиб бекор қилиш, фуқаро А.Ани тиббиёт бирлашмаси шифокори вазифасига ишга тиклаш, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига солиқ ва бошқа барча мажбурий ушланмалар чегирилган ҳолда 5.500.000 сўм иш ҳақи, 3.000.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

Жавобгар Тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган шикоят асосида иш апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция суд даъвогарнинг иш ҳақи ундириш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, даъвогарнинг ўртача иш ҳақисини унинг охирги икки ойлик иш ҳақи ҳисобидан ҳисоблаб, даъвогарнинг мажбурий прогул вақтини учун
5.500.000 сўм миқдорида барча мажбурий тўловлар чегирилган ҳолда иш ҳақи ундириш ҳақида нотўғри хулосага келганлиги аниқланган.

Амалга киритилган янги тахрирдаги Меҳнат кодекси талабга кўра, барча ҳоллар учун ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши назарда тутилган.

Биринчи инстанция суд даъвогарнинг иш ҳақи ундириш ҳақидаги талабини баҳо беришда нотўғри хулосага келганлиги сабабли, апелляция инстанцияси даъвогарнинг мажбурий бекор юрган кунлари учун ҳақ ундириш ҳақидаги талаби юзасидан биринчи инстанция судининг қабул қилган ҳал қилув қарорини ўзгартириб, ходим фойдасига 6.600.000 сўм иш ҳақи ундиришни лозим топган.

Шу ўринда Мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари замонавий воқеликка мос ҳолатда қабул қилинаётганлиги, бундан кўзланган мақсад эса фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишига қаратилганлигини айтиб ўтишни жоиз деб топидим.

 

Жиззах вилоят суди судьяси

С.А.Набиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар