Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани Ёшлар ишлари агентлиги раисинин мурожаати

Пахтакор тумани Ёшлар ишлари агентлиги раисинин мурожаати

24 апрель 2024 йил
97
0

 Жиззах вилояти Пахтакор туманида ўтган йиллар давомида қилинган ишлар ва 2024 йил давомида Ёшлар сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида М У Р О Ж А А Т Н О М А

 

Ассалому алайкум!

Азиз ёшлар ва ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бизга яқиндан ёрдам бериб келаётган туманимиз ташкилотлари рахбарлари,

 

Хабарингиз бор, Ёшлар ишлари агентлиги Хурматли Президентимизнинг 2020 йил 30 июньдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6017-сонли фармонларига асосан ташкил этилган бўлиб, ташкилотимиз ўз фаолияти давомида туманимиздаги минглаб ёшларга турли кўринишдаги моддий ва амалий кўмак бериб келмоқда.

Шу ўринда ўзим ва туманимиздаги 15 та маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 15 нафар ёшлар етакчилари томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар хақида қисчқача тўхталиб ўтсам. Йил бошида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар етакчилари томонидан 14-30 ёшдаги жами
17 835 нафар ёшлар уйма-уй юриш орқали хатловдан ўтказилиб,
“Ёшлар баланси” шакллантирилди.

Ушбу 17 835 нафар ёшлар 3 та асосий тоифаларга ажратилди. Шундан
11 551 нафар “яхши”- яшил тоифадаги, 6 284 нафар “ўрта”- сариқ тоифадаги ва 121 нафар ёшлар “оғир” қизил тоифаларга мос келмоқда.

Хусусан,

Биринчидан, “давлат кўмаги ва эътиборига мухтож” ёшлар билан ишлаш йўналишида:

Жорий йилда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан 121 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, ушбу ёшлар туманимиздаги масъул ташкилот рахбарларига бириктирилиши ва улар билан манзилли ишланган ҳолда муаммоларини тизимли ҳал этилиши режалаштирилган.

Иккинчидан, ёшлар бандлигини таъминлаш йўналишида:

Жорий йилда Ёшлар бандлиги дастури орқали 127 нафар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бунда:

28 нафар ишсиз ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштириш;

24 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарларга ўқитиш;

6 нафар ишсиз ёшлар тадбиркорликка ўқитиш;

8  нафар ишсиз ёшлар замонавий касбларга ўргатиш;

13  нафар ишсиз ёшларга меҳнат қуроллари субсидия асосида ажратиш;

19 нафар ишсиз ёшларга деҳқончилик қилишлари учун ер майдони ажратиш;

20 нафар ишсиз тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга кредит маблағлари олишида кўмаклашиш;

9 нафар ишсиз ёшларни ҳудудда янги яратиладиган бўш иш ўринларига жойлашишида кўмаклашиш кўзда тутилган.

Учинчидан, Битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш йўналишида;

Ўтган 2023 йилда туманимизда мавжуд 20 та умумтаълим мактабларини жами 799 нафар ёшлар битирган бўлиб, шундан: 376 нафари олий ва профессионал таълимда ўқишини давом эттирган бўлса, 385 нафарининг бандлиги таминланишига эришилди. Жорий йилда умумтаълим мактабларини 850 нафар ёшлар битириши кўзда тутилган. Шундан 413 нафари таълимнинг кейинги босқичида ўқишини давом эттириши режалаштирилган бўлса, қолган 437 нафар битирувчи ёшларни замонавий касблар, илм-фаън ва касб-хунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш чораларни кўриш биз учун муҳим вазифалардан бири хисобланади.

Тўртинчидан, Хориждаги ёшлар билан ишлаш йўналишида:

Туманда миграцияга кетганлар ёшлар 2023 йил давомида 936 нафарни ташкил этган бўлса, бу кўрсатгич 2024 йил бошидан шаклланган
“Ёшлар баланси”га кўра, 878 нафарни ташкил этмоқда.

Хорижга ўқиш ёки ишлаш учун кетган 365 нафар ёшлар рўйхатини шакллантирилиб, уларни қайтариш чоралари кўрилади;

120 нафар хорижга ишлаш ёки ўқиш учун кетган ёшлар билан сектор раҳбарларининг онлайн учрашувларини ташкил этилади;

120 нафар хорижга ишлаш ёки ўқиш учун кетган ёшларнинг ота-оналари билан сектор раҳбарлари томонидан учрашувларини ўтказилади;

125 нафар хориждан қайтган ёшларни бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўрилади.

Шунингдек, Хорижий миграциядан қайтиб келган ёшлар сони 2023 йилда 148 нафар бўлса, 2024 йилда “Ёшлар баланси”га кўра 34 нафарни ташкил этмоқда.

Бешинчидан, Норасмий банд ёшларга ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналишида:

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ўтказилган хатловлар натижасига кўра Туманимизда бугунги кунда норасмий меҳнат фаолияти билан банд ёшлар сони  2 354 нафарни ташкил этмоқда. 2024 йил давомида ушбу ёшларнинг 515 нафарининг ўзини ўзи банд қилиши орқали расмий бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, шундан:

209 нафарини Ижтимоий йўналишлар бўйича;

112 нафарини Саноат йўналиши бўйича;

118 нафарини Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича;

76 нафарини Маиший хизматлар йўналиши бўйича расмий банд қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз

Олтинчидан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўмаклашиш йўналишида;

“Ёшлар дафтари” орқали 2021 йилда 468 нафар, 2022 йилда 426 нафар, 2023 йилда эса 903 нафар ёшларга моддий ва амалий кўмак кўрсатилган бўлса, 2024 йил давомида 490 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” орқали ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган.

“Ёшлар дафтари”га электрон платформаси орқали амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2024 йил 1 январь ҳолатига жами тадбир бошидан (2021-2022-2023 йилларда) 364 нафар ёшларга ер ажратишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан,

2021 йил давомида ер майдони ажратиб берилган ёшлар 140 нафар;

2022 йил давомида ер майдони ажратиб берилган ёшлар 123 нафар;

2023 йил давомида ер майдони ажратиб берилган ёшлар 101 нафар ёшларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер майдони ажратилган бўлса, бу кўрсатгичлар жорий йилда 500 нафар ёшларга ер ажратамиз.

Еттинчидан, Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш йўналишида;

Жорий йилда маҳаллалардаги ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этиладиган танлов ва мусобақаларга жалб қилиш орқали
23 533 нафар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, Ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни маҳалларда кенг жорий қилиш орқали ёшларимиз онгида юртга муҳаббат, садоқат, ғурур каби туйғиларни ривожлантиришга бироз бўлсада ҳисса қўшишимизга ишонамиз.

Саккизинчидан, Ёшларнинг иқтидори ва қизиқишларини рўёбга чиқариш йўналишида:

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан “Ibrat tillari” лойиҳаси доирасида ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиши бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, бугунги кунда 1 415 нафар фойдаланувчи ёшлар инглиз, рус ва бошқа хорижий тилларни “Ibrat academy” мобил иловаси орқали бепул ўрганиб, 28 нафар якуний сертификатларни қўлга киритишди.

Туманда ёшларни IT соҳасига йўналтириш орқали юқори даромадли иш билан таъминлаш мақсадида, 2024 йилда 4 000 нафар ёшларни
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бепул ўқув курсларида ITга ўқитиш, 10 нафар ёшларни "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида халқаро профессионал IT-сертификатларга  ўқитиш орқали уларни IT соҳасига йўналтириш режа қилинган бўлиб, шу кунга қадар 186 нафар (5 %) ёшлар бепул ўқув курсларида  ўқитилди.

Шунингдек, жорий йилда туманнинг ҳар бир маҳаллаларида 45 нафар ёшлар хорижий тилларга бепул ўқитиш орқали уларни экспортёр IT-корхоналарга ишга жойлаштириш белгиланган.

Давлатимиз раҳбари айтганларидек бу рақамларнинг ҳар бири ортида машаққатли меҳнат турибди. Чунки инсон қадри, инсонни эъзозлаш – эътиборимиздаги энг асосий масаладир. Хурматли Президентимиз бугун биз ёшларга яратиб бераётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун барчамиз туну-кун харакатдан тўхтамаслигимиз ва ўз устимизда тинимсиз ишлашимиз, изланишимиз лозим. Чунки бу имкониятларнинг барчаси сиз ва биз учун, ватанимиз ёшлари учун, келажак авлоднинг эркин ва фаровон яшаши учун.

Юқорида айтилган режа ва мақсадларимизга ёлғиз эриша олмаслигимиз аниқ. Шунинг учун туманимиздаги барча масъуллар ҳамда ёшларимиздан биз билан бирга, бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишларини сўраб қоламан ва шунда Давлатимиз ривожи учун ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўша олишимизга ишонаман.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар