slot gacor
slot gacor
https://naskah.ekon.go.id/file/dana/ https://international.fikom.unpad.ac.id/file/gcr/ https://manado.bsilhk.menlhk.go.id/wp-data/qris/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/pulsa/ https://pamekasan.polinema.ac.id/data/qris/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/dana/
 Пахтакор сектор раҳбарлари фронт орти меҳнат фахрийларига Президент совғаларини етказдилар » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор сектор раҳбарлари фронт орти меҳнат фахрийларига Президент совғаларини етказдилар

Пахтакор сектор раҳбарлари фронт орти меҳнат фахрийларига Президент совғаларини етказдилар

08 май 2024 йил
77
0

 Халқимиз асрлар давомида оғир синовларда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб келган. Ўз озодлиги, эркинлиги йўлида курашиб, беҳисоб қурбонлар берган ота-боболаримиз жасорати хотирамиздан ҳеч қачон ўчмайди. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, жанг майдонларидан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.  Бутун дунёда миллионлаб инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талафот ва мусибатларни олиб келган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли, қонли қирғин бўлганлиги бугун барчамизга маълум. Ушбу бешафқат урушда қатнашган 2 миллионга яқин ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлгани, урушдан қайтганлари ҳам бутун умр уруш даҳшатлари ёди билан яшаб ўтганликларини халқимиз асло ёдидан чиқармайди.

Мамлакатимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча меҳнат ва уруш фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида 2024 йил 8-май куни “Нуроний” жамғармаси Пахтакор туман бўлими, Пахтакор туман ҳокимлиги, ва хомий ташкилотлар билан ҳамкорликда туманимиздаги 7 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари ва 1 нафар 99 ёшли I-гуруҳ ногиронлиги бўлган жами 8 нафар нуроний отахон ва онахонларнинг холидан хабар олишди. Уларга байрам совғаларини бериб, байрам билан табриклашди.

Жумладан: 1-сектор худудида жойлашган Чаманзор МФЙ Янгги Хаёт кўчасида яшовчи 1928 йилда туғилган Мусурмонова Шарофат, Чаманзор МФЙ Янги хаёт кўчасида яшовчи 1924 йилда туғилган Жуманов Очил, Чаманзор МФЙ Х.Олимжон кўчасида яшовчи 1930 йилда туғилган Кодиров Худойберди фронт орти меҳнат фахрийларини,  туман ҳокими А.Р.Ашуров ва “Нуроний” жамғармаси Пахтакор туман бўлими раиси Ш.Нормахамматовлар билан биргаликда байрам билан табриклаб, уларга байрам совғаларини улашган бўлса, туман ҳокими А.Р.Ашуров ва туман прокурори И.М.Бегашев 2-сектор худудида яшовчи фронт орти меҳнат фахрийлари Жураев Файзи (1928 йилда туғилган Пахтакор МФЙ Пахтакор кўчасида яшайди), Бозорова Хадича (1925 йилда туғилган, Олмазор МФЙ 3 Массивда яшайди), Бегматов Элмурод (1925 йилда туғилган, Сувонобод МФЙ Абилкосимов кўчасида яшайди) ҳамда 99 ёшли I-гуруҳ ногирони Усаров Артук (1925 йилда туғилган, Олмазор МФЙда яшайди)ларга байрам совғаларини бериб, байрам билан табриклашди.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ё.Н.Акабоев ҳамда “Нуроний” жамғармаси Пахтакор туман бўлими раиси Ш.Нормахамматовлар 3-сектор Боғишамол МФЙ Х.Олимжон кўчасида яшовчи 1930 йилда туғилган фронт орти меҳнат фахрийси Яшузоков Саримсокни байрам билан табриклаб, байрам совғасини беришди.

Нуроний отахон ва онахонлар юртимизда кексаларга бўлган эътибордан мамнун эканлиги ва бунинг учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдириб, юртимиз тинчлиги учун дуода эканликларини ўз сўзларида айтиб ўтишдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303