https://dewansengketa.id/wp-includes/images/https://jdih.bangkatengahkab.go.id/vendor/images/https://dpmptsp.tabalongkab.go.id/images/http://sirika.bkkbn.go.id/svg/https://fh.uki.ac.id/vendor/vide/https://buku.ortax.org/sgacor/https://feb.unismuh.ac.id/wp-content/languages/https://assembly.lumbini.gov.np/css/
SLOT DANASLOT GACORSLOT DANA/SLOT GACOR MAXWINSLOT GACORSLOT DANASELOTGACORKUSLOT DANASLOT DANASLOT PULSASLOT DANASLOT GACORSITUS SLOT GACORSLOT GACORSLOT GACOR
slot dana slot dana rajaslot303 selotgacorku pastigacor88 pastigacor88 slot gacor terbaru dana toto slot dana sbobet slot gacor maxwin
 ХИРМОН ТЎЛИБ, ТЎКИЛДИ ДОН » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ХИРМОН ТЎЛИБ, ТЎКИЛДИ ДОН

ХИРМОН ТЎЛИБ, ТЎКИЛДИ ДОН

08 июнь 2024 йил
44
0

 Ёзнинг қуруқ иссиғидан  қочиб, аксарият кишилар  ўзини салқин жойларга уради. Бободеҳқон учун бунинг фарқи йўқ. Дастурхонларимиз тўкинлиги, бозорларимиз сероблиги учун у мавсум бўйи меҳнат қилади. Иссиқми, аёзми даласидан нари кетмайди.

    Эрталабдан қуёш атрофни қиздиради. Унинг иссиқ ҳароратидан бошини эккан бошоқлар ёқимли эпкинлар таъсирида бир-бирига суяниб, қўшиқ айтишга киришади...

         Деҳқон меҳри ила етиштирган ҳосил бугун бўй кўрсатди. Кечаги об-ҳавонинг инжиқликлари миришкорни чўчитолмади. Аслида деҳқон учун осон келган мавсумнинг ўзи йўқ.

         Пахтакор   туманида 12000 гектар майдонга экилган сара уруғлар бугун пишиб етилди. 36036 тонналик шартномавий режани адо этиш йўлида айни пайтда ҳудуднинг 239 та фермер хўжаликлари далаларида 65 та ўрим комбайни, 50 га яқин механик ва техниклар, 130 нафар комбайн-оператори, 22 та отряд ўрим-йиғимга жалб қилинган. Комбайнлар кўмагида кунига 500 гектарга яқин дон уриб, янчиб олинаётир.

          —5 июндан ғалла ўрим-йиғимига киришдик,—дейди  қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича  туман ҳокимининг ўринбосари  Марат Кубаев. —215 та ғалла ташувчи техникалар ўрим-йиғим юмушларида ғаллакорларга камарбаста бўлишаётир.

      “Пахтакор” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасидаги “”Наврўз замини-1” фермер хўжалиги дала шийпонига бордик. Равшан Бобоев бошчилигидаги фермер хўжалиги аъзолари нафақат туманда, вилоятда пешқадамлар қаторида шартномавий режани адо этишди. 10 гектар майдондан 72 тонна мўл ҳосил йиғиштириб олган фермер хўжалиги азаматлари гектаридан 72, ялпи ҳосилдорликни  эса 95 центнерга етказишди.  Ғаллазордаги буғдой ҳосилидан кўз қувнайди. Шийпонда тушлик қилаётган деҳқонлар даврасида гурунг қизиди. Уста пахтакор раҳматли Бобо ота, дадаси Қўчқор Ғайратовдан сўнг фермер хўжалигини бошқаришни қўлга олган  Равшан Бобоевнинг ҳикоясига қулоқ тутаман.

 

         —2011 йилдан бери даладаман. Ўттиз ёшга кирдим. Қишлоқ хўжалиги тизимидаги барча соҳада ишлаб чиқдим. Бобом, отамдан деҳқончилик ҳадисини олдим. Чопиқ бўладими,, сув тарашми, механизаторликми барча юмушларни ўзлаштириб бордим. Фермер хўжалигимизни юргизишда отамнинг маслаҳатларига қулоқ тутаман. Ёнимда укаларим Худоёр, Бахтиёр, механизаторимиз Даврон Жонибилов ҳамиша менга қанот бўлишаётир.  Худога шукр, йилига ғалла ва пахтадан шартномавий режаларни ошириб бажариб келамиз. Даромадимиз ҳисобидан тўйлар қилдик, янги техникалар сотиб олдик. Бу йил 23 тонна ортиқча дон ёнимизга қолди. Уни хўжалигимиз ишчиларига ва кам таъминланган маҳалламиздаги оилаларга тарқатишни ният қилганман.

      Равшан Бобоев раҳбарлигидаги фермер хўжалиги шийпони атрофида экилган 150 тупга яқин тоифи, ҳусайни навли узумлар ҳам беихтиёр эътиборимизни тортди. Пишиб етилган ҳосил хўжалик ишчилари учун, қолгани эса ички бозорга чиқарилади.

       Фермер хўжалигида айни пайтда ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш сомондан тозаланиб, шудгорга тайёрланмоқда. Хўжалик аъзолари такрорий экин сифатида 1 гектарга картошка, 4 гектарга қовун, 5 гектарга мош экишни режалаштирган.

   Туман “Ғалла” штабидан олинган маълумотларга кўра “Пахтакорагропрофмаркет”, “Тилла пахта чаноғи”, “Дамин ота” каби фермер хўжаликлари  биринчилардан бўлиб, шартномавий режани бажардилар. Доннинг ҳар килосига  3000 сўмдан нарх белгиланган бўлиб,  айниқса, пахтакорлик кўплаб хўжаликлар бу мавсум буғдойнинг “Васса” навидан юқори ҳосил олишга эришдилар.  

—Зиммамиздаги 5000 тонналик хирмонни ўн иш кунида бажаришга ҳаракат қилаяпмиз,—дейди “Пахтакор” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси раиси Ботир Қодиров. —Ҳосил чўғини қаранг, фермерларимиз кўзлаган режасидан ҳам кўра мўл ҳосилни олишаётганини кўриб, қувонмай бўладими! Комбайн операторлари ўртача 350000-400000 сўмдан, дон ташувчи ҳайдовчилар  кунига 600000-1миллион сўмгача пул ишлаб, моддий манфаатдор бўлашаётир.                  

      Қуёш эринибгина ботади. Даладаги қушлар ҳам бамайлихотир ини томон қанот қоқади. Тун кирган бўлсада, ғаллазордан таралаётган қўшиқ  сукунатни бузади.  Бу ерда деҳқону фермер, комбайнчи операторлар бугун бахт ва меҳнат ҳақида куй-қўшиқлар яратмоқдалар.

        

        

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар