Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ғалла ўрим-йиғими олдидан семинар ташкил этилди

Ғалла ўрим-йиғими олдидан семинар ташкил этилди

01 июнь 2023 йил
117
0

 Пахтакор туманида ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг қишлоқхўжалиги масалалри бўйича ўринбосари, тумандаги сектор раҳбарлари, ўрим-йиғим мавсумига алоқадор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Жорий йилги ғаллани парваришлашда азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш, икки марта баргидан суспензия сепиш тадбири бажарилди. Бегона ўтларга қарши гербецидлар билан тўлиқ бир марта, “занг” касаллиги ва зараркунандаларга қарши икки марта фунгицидлар билан кимёвий ишлов ўтказилди. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда туманимиз бўйича ҳам буғдойзорларда мўлжалдаги ғалла ҳосили етиштирилди. Эндиги вазифа ушбу етиштирилган ҳосилни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этишдир. Хусусан, тумандаги СИУларда экилган ғалла навларининг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб, ғалла ўрим-йиғими графиклари ишлаб чиқилган. Бу йил ғаллани қисқа муддатларда, нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида ҳудудларда 21 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилди. Ғалла ўрим-йиғими бошланган бугунги кунда фермерларнинг меҳнатини қадрлаш, улар етиштираётган ҳосилни асрашда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Ички ишлар ходимлари ҳам ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, бошоқли донни ёнғиндан асрашга қаратилган тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Умуман олганда, олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли бу йилги ғалла ҳосили ўз вақтида йиғиб олиш. Бу эса ғалла етиштирувчи кластерлар ва фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириб, биринчи навбатда, ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 

Семинарда туманимиз ҳокими томонидан 2023 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон ҳосилини нобуд қилмасдан ўз вақтида уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш ҳамда ғалладан бўшаган майдонларни такрорий экин экиш учун тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди. Бу йил туманимизда жорий мавсум ҳосили учун 246 та фермер хўжалигининг 11700 минг гектар майдонида 36329 тонна ғалла етиштирилиши кўзда тутилган.

Ғалланинг ўриб-йиғиб олиш учун 50 та комбайн, 200 дан ортиқ ташиш техникалари жалб қилинган. Ўтган вақт давомида экилган ғалла майдонлари пешма-пеш суғорилиб, зарур агротехник тадбирлар бажарилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар