slot gacor
slot gacor
https://mail.nap.czh.mybluehost.me/slot/gacor/ https://www.sju.nsm.mybluehost.me/mrdt/gacor/ https://pamekasan.polinema.ac.id/data/gacor/ https://polimdo.ac.id/file/gacor/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/gacor/ https://lsp.unisba.ac.id/file/gacor/ https://eoagold.id/data/qris/ https://jdih.beraukab.go.id/file/gcr/ https://lsp.unisba.ac.id/wp/pulsa/ https://radarlombok.co.id/lombok/gacor/ https://hut.budiluhur.ac.id/file/gcor/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/pulsa/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/dana/ https://pamekasan.polinema.ac.id/data/qris/ https://pamekasan.polinema.ac.id/img/gacor/
https://oic.umsu.ac.id/wp-content/themes/jnews/temp/
https://siinka.unusidoarjo.ac.id/user/
https://tbm.fk.ui.ac.id/sample/
 Машаққатли ва шарафли йўл » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Машаққатли ва шарафли йўл

Машаққатли ва шарафли йўл

26 август 2024 йил
29
0

Мустақиллик — тақдиримизда

 Яқинда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишлаб «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида ўтказилган фестивалларда иштирок этдик. Олим, шоиру ёзувчи ва санъаткорлардан ташкил топган тарғибот гуруҳи сафида туман, маҳалла, хонадон, корхона ва ташкилотларда бўлиб, ишчи-хизматчи, турли соҳа мутахассислари, фермер ва тадбиркорлар, ёшлар, айниқса, кекса онахону отахонлар билан гурунгларимиз самимий кечди.

Болалиги Иккинчи жаҳон уруши даврида, фронт ортидаги оғир меҳнат билан ўтган, кейинчалик уруш асоратларини тугатиш машаққатларига чидаган, ўз эътиқодини ошкор қилолмай яшириниб намоз ўқиган, рўза тутган, қайта қуриш ниқоби остида юртимиз бойликларини талон-торож этган собиқ иттифоқ корчалонларию «десантчилар» зулмини тотган кайвонилар бугунги шукуҳли онларнинг асоси бўлган озодликни ўзгача қадрлайди. «Уч авлод» учрашувларида истиқлол пойдеворини тиклаб, ёш мустақил давлат қаддини мустаҳкам тутиб, дунё мамлакатлари орасида тенглар ичра тенг бўлишига ўз меҳнати билан ҳисса қўшган ва бугунга келиб кексалик гаштини сураётган бу табаррук инсонлар «мустақилликнинг йўли оғир ва шарафли» деганларида беихтиёр ўйланиб қолдим.

Рост, ўтган яқин тарихимизда бунга мисол бўладиган далиллар оз эмас. Мустақиллик эълон қилинганда камина эндигина университетни тамомлаган эдим. Таълимнинг учинчи босқичидаёқ кўплаб тенгдошларим қатори газета таҳририятига ишга кирганимдан, ўзбек тили давлат тили мақомини олиши учун кечган ҳаракатларда иштирок этиб, юрт истиқлолини интиқ кутган ёшлар сафида бўлганимдан ғурурланаман, албатта. Мустақилликни қўлда тутиб қолиш, уни янада мустаҳкамлаш халқдан кучли ирода ва кўп меҳнат талаб қиларди. Бизнинг авлод шу муқаддас юмушда катталарга камарбаста бўлди, десам, айни ҳақиқат.

Юрт чирой очгани сари кўнгилларимиз тўлишиб, тонгдай ёришиб борди. Ахир Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб, эркин ва фаровон жамият қуриш масаласи халқимизнинг асрий орзуси эмасмиди?! Аммо таассуфки, орадан ўнлаб йиллар ўтсада, ўша мустабид тузум давридан қолган айрим муаммолар ўз ечимини тополмай келаётгани сир эмасди. Ўйлайманки, уларни бу ўринда санаб ўтишга ҳожат йўқ. Чунки кўпчиликнинг бошидан ўтган. Охирги ўн йилликда ана шундай салбий ҳолатлар босқичма-босқич бартараф этилгани суҳбатларда бот-бот тилга олинди.

Хусусан, миллий театрдаги, қолаверса, кино ва ҳужжатли фильмлардаги қатор ўзига хос роллари орқали томошабинларга анча танилган иқтидорли актёр Ўткир Менглиев қизиқ бир воқеани айтиб берди. У ўзи фаолият юритаётган миллий театрнинг 100 йиллик юбилейи сабаб Тошкентга доимий рўйхатга ўтиш бахтига муяссар бўлган экан. Ўшанда Бош вазир шахсан театр жамоаси билан учрашиб, юбилейга тайёргарлик жараёни билан танишган ва санъаткорлардан қандай муаммо, таклиф ва мулоҳазалар борлигини сўраган. Ҳамма мум тишлагандек жим ўтирганда, Ўткир юрак ютиб: «Ижод қилишимиз учун яратилган шарт-шароитлардан нолимаймиз. Аммо бошқа бир масала биз, ёш актёрларни қийнаб келяпти. Масалан, ўзимдан қиёс, уйим бор, лекин бировнинг номида. Машинам бор, у ҳам бир танишимнинг номига расмийлаштирилган. Фарзандларимнинг мактабга қатнаши ҳам осон кечмаяпти. Чунки Тошкентда доимий «прописка»миз йўқ. Ўз уйимда ўзимни бегонадек ҳис этаман. Гўёки эрта ё индин қишлоғимга бадарға қилиб юборишадигандек кўнглим нотинч…» дейди. Шунда Бош вазир театр директорига юзланади ва қанча «пропискасиз ёш кадрлар» борлигини сўрайди.

Энг ачинарлиси, Бош вазир назоратида туриб ҳам номлари тақдим қилинган 20 нафар актёрнинг пойтахтга доимий рўйхатга олиниши сансалорликка солинади. Юбилей тантаналари вақтида топшириқ ўлда-жўлда бажарилганидан воқиф бўлган Бош вазир қатъият билан ижро тўлиқ адо этилишини талаб қилади. Натижада йигирма нафар ёш оиланинг орзу-армонлари ушалиб, нафақат уларнинг эгалик ҳуқуқи тикланган хонадонларида, балки ота-оналари, оға-ини, опа-сингиллари яшаётган шаҳар, қишлоқ, овулларда ҳам тўй бўлиб кетади. Жигарлари ватанли бўлгани қавму қариндошларни ҳам шунчалик суюнтиради.

Назар солсам, даврада ўтирган ёш йигит-қизларнинг юз-кўзида ҳайрат ифодаси: «Прописка» қилишга шунча ваҳимами? Ана Давлат хизматлари марказига бор, дарров масала ҳал!»

Бугунги ёшлар учун бу муаммо ана шунақа осон ҳал этилмоқда. Ҳозир бу ёшларимиз учун четга чиқиш ҳам, хорижда бирор қариндоши яшаётгани учун давлат идорасига ишга жойлашиш ҳам муаммо туғдирмайди. Улар Мустақилликнинг шарафли йўлидан олға боришмоқда!

Учрашувларда юраги уйғоқ инсонлар мавзуси ўлароқ «Менга Ватан нима берди деб эмас, мен унга нима бердим, нима беряпман?» деб яшаш, шунга монанд саъй-ҳаракат қилиш лозимлиги кўп такрорланди. Бундай фикр қилсак, ҳамма касб эгаси ҳам ишлаб чиқариш соҳасига дахлдор эмас — моддий неъмат яратмайди, уруғ сочмайди, ниҳол экмайди, демак, ҳосил олмайди. Аммо ҳар ким ўз касб-корини сидқидилдан бажарса, эл-юрт тараққиётига, шаънига муносиб ҳисса қўша олади. Санъаткор, шоир, адиб, мусаввир, ўқитувчи, шифокор, айниқса, спортчилар бу борада яловбардор.

Францияда бўлиб ўтган ёзги Олимпиадада ҳамюртларимиз қучган зафарлар бунга яққол мисол. Бугун дунё ҳамжамиятида Ўзбекистон номи ўзгача янграяпти. Мамлакатимизнинг бу оламшумул ғалабаси ислом олами, туркий давлатлар ва Марказий Осиё ҳудудида кенг байрам қилинди. Энг муҳими, дунёнинг маълум бир бўлаги бу ютуқларни ўзиники каби қабул қилди. Ўғил-қизларимиз Олимп чўққисига мағрур қадаган байроғимиз спортнинг тинчлик элчиси сифатида мамлакатни жаҳонга машҳур этишда тенгсиз восита эканига яна бир бор далолат бўлди.

Бу — биргина спорт соҳасидаги фахр улашган муваффақиятларимиз. Халқаро илм-фан олимпиадаларида миллатимиз ақл-тафаккурини дунёга намоён қилиб, шода-шода олтину кумуш медаллар олиб келаётган фарзандларимиз ютуқлари ҳам буюк аждодларимизга муносиб янги авлод вояга етаётганидан далолат. Ҳа, илм-маърифатга, адабиёт ва санъатга эътибор — ота-боболаримиз йўли, жадидларимиз йўли. Шу туфайли қадим академияларимиз ва мадрасаларимизнинг замонавий «издошлари» сифатида турли фан академиялари, университетлар очилмоқда. Ўшларни китобга, китобхонликка жалб этиш учун давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан машиналар совға қилинмоқда. Айтиш мумкинки, мустақиллик йўли ана шундай машаққатли ва шарафли!

Инсон онгу тафаккури ҳар хил майда-чуйда ўй-хаёллардан, нафс қутқусидан озод бўлмас экан, кўксига чинакам истиқлол шамоли тегмайди. Айниқса, бугунги қалқиб турган дунёда ҳар бир юртдошимиз Ватан мустақиллиги бизлар учун ер ости, ер усти бойликларимизданда азиз, бебаҳо гавҳар эканини англаб, уни кўз қорачиғидай асраб-авайлашлари шарт. Одамларимиз «Бирлашсак — Ватанмиз!» деб юртимизни ҳар доимгидан кўра кўпроқ севиши, унинг равнақига якдиллик билан ҳисса қўшиши, қадриятларимизни ҳамжиҳатликда асраши, бу йўлда маърифат яловини баланд кўтариши зарур. Бугун ҳар доимгиданда уйғоқ қалб билан атрофга назар солиб, Ватан истиқболини шахсий манфаатлардан устун қўйсаккина, жадид боболаримиз орзу қилган озод ва обод келажакка, бинобарин, учинчи Уйғониш пойдеворига бир тош қўйган бўламиз.

Сирожиддин РАУФ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303