slot gacor
slot gacor
https://www.sju.nsm.mybluehost.me/mrdt/gacor/ https://pamekasan.polinema.ac.id/data/gacor/ https://polimdo.ac.id/file/gacor/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/gacor/ https://eoagold.id/data/gacor/ https://eoagold.id/data/qris/ https://jdih.beraukab.go.id/file/gcr/ https://jdih.beraukab.go.id/file/pulsa/ https://radarlombok.co.id/lombok/gacor/ https://eoagold.id/data/pulsa/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/pulsa/ https://sicaker.madiunkota.go.id/images/data/dana/ https://pamekasan.polinema.ac.id/data/qris/ https://pamekasan.polinema.ac.id/img/gacor/
https://oic.umsu.ac.id/wp-content/themes/jnews/temp/
https://siinka.unusidoarjo.ac.id/user/
https://tbm.fk.ui.ac.id/sample/
 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик тантаналари муносабати билан туман ҳокими А.Ашуровнинг байрам ТАБРИГИ » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик тантаналари муносабати билан туман ҳокими А.Ашуровнинг байрам ТАБРИГИ

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик тантаналари муносабати билан туман ҳокими А.Ашуровнинг байрам ТАБРИГИ

27 август 2024 йил
122
0

 Азиз дўстлар,

Қадрли юртдошлар!

Ҳурматли туманимиз меҳмонлари!

 

Халқимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эркин ва фаровон ҳаёт, тараққиёт ва ривожланиш, Янги Ўзбекистон қуриш йўлини кўрсатиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан барчангизни чин қалбимдан табриклайман.

Республикамиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида ўтказилаётган бугунги байрам тантаналари  барчангизга муборак бўлсин.

Манбаларга назар ташласангиз, туманимиз асосан ғаллачилик, пахтачилик, сабзавот ва полизчилик, боғдорчилик ҳамда чорвачилик соҳаларига ихтисослаштирилган бўлсада, бугунги кунда халқимизнинг саъй-ҳаракатлари билан саноат, ишлаб-чиқариш, транспорт корхоналари сони йилдан-йилга ортиб, қўшма корхоналар, хусусий фирмалар, акциядорлик жамиятлари завод ва фабрикалар туман иқтисодий ривожланишида ўз ўрнига эга бўлмоқда.

 

Азиз дўстлар, қадрли ҳамюртлар!

 

Бугун Пахтакор аҳли давлатимиз раҳбари белгилаб берган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда Ватан тақдирига бевосита ўзи ҳам дахлдор эканлигини ҳис этиб, стратегик дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этаётганини ҳар бир жабҳада кўришимиз мумкин.

Жумладан, туман “Агропилла” МЧЖ томонидан 96 тонна юқори сифатли кумуш тола етказиб берилиб вилоятда биринчилардан бўлиб давлат режани бажардилар. Бу ютуқларда “Пахтакор”, “Туркистон”, “Бахмал”, “Навбаҳор”, “Самарқанд” СИУ пиллакорларнинг ҳиссалари салмоқли бўлди.

Шунингдек, туманда 12 минг гектар майдонда ғалла етиштирган деҳқонларимиз, вилоятда биринчи бўлиб шартномавий режани бажардилар. Қабул пунктларига 36 минг тоннадан ортиқ сифатли ҳосил топширишга эришилди. Бу борада “Наврўз замини-1”, “Тилла пахта чаноғи”, “Дамин ота” ва бошқа кўплаб илғор фермер хўжаликлари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Ушбу соҳаларда йиллик режанинг ортиғи билан бажарилиши Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллик тўйига муносиб совға бўлди десак, муболаға бўлмайди.

 

Ҳурматли Пахтакорликлар!

 

Ҳурматли Президентимизнинг Фармонлари билан бир гурух фуқароларимиз давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирландилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан Меҳнат фахрийси Хван Олъга Борисовна “Дўстлик” ордени билан, Тадбиркорлар куни муносабати билан “Best Gold Crown” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Хаитов Акбарали Қиличевич “Дўстлик” ордени билан, Маҳалла куни муносабати билан  “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Адилов Ифтихор Каримович “Шухрат” медали билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, “World Trading Company” масъулияти чекланган жамияти бош директори Ибрагимов Зайниддин Махкамович ва “Paxtakor Gold Textile” масъулияти чекланган жамияти бош директори ўринбосари Мелибоев Жамшид Валижоновичлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан ҳамда Республика “Нуроний” жамғармаси қарори билан “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғини меҳнат фахрийси Ўсаров Нормурод, “Сувонобод” маҳалла фуқаролар йиғини меҳнат фахрийси Мерганов Оқмурод, “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини меҳнат фахрийси Яллабоева Нурхон, “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини меҳнат фахрийси Сулаймонова Любов Анатолевналар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Шунингдек, Президентимиз қарори билан “Чаманзор” маҳалласида истиқомат қилувчи қизимиз Нигина Хожибоқиева туман тарихида биринчи бўлиб “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди.

 

Қадрли  байрам тадбири иштирокчилари!

 

Туманимизда мустақилик байрами арафасида бир нечта объектлар янгидан қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

Жумладан, Олмазор маҳалласидаги “Замин пойдевори” маъсуляти чекланган жамияти томонидан 5 қаватли 20 хонадонга мўлжаллаб қурилган кўп қаватли уй-жой биноси, Чаманзор маҳалласидаги “Нурҳаёт” оилавий савдо мажмуаси ва Дўстлик маҳалласидаги “Ўрол-Нодир” хусусий корхонасига қарашли савдо мажмуалари байрам арафасида тўлиқ фойдаланишга топширилади.

 

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

 

Туманимизда спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳам салмоқли бўлмоқда. Жорий йилда, Португалияда ёшлар ўртасида ўтказилган “ЕвропанКуп-24” халқаро кураш турнирида туман болалар спорт мактаби ўқувчиси Динара Ҳасанова олтин медални қўлга киритиб ўз ғалабаси билан туманимиз шуҳратини дунёга танитди.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ёшлар ўртасида спортнинг Дзюдо тури бўйича Осиё Кубоги учун беллашувларида Ҳасанова Дилруҳ, Ҳолмирзаева Гулмира, Исроилова Севинч ва Муродова Севинчлар ўз вазн тоифасида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ўсмирлар ўртасида спортнинг тош кўтариш тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида туман спорт мактаби тарбияланувчиси Турсунова Маҳлиё 79 кг вазн тоифасида мутлақ ғалаба қозониб мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ўтказиб келинаётган футбол мусобақаларининг “Мини футбол” турида “Дилором” маҳалласи ёшлари жамоаси муносиб иштирок этиб, вилоят босқичида фахрли 2-ўринини қўлга киритишди.

Республика босқичида беш ташаббус олимпиадаси доирасида “Пара Стол теннис” спорт мусобақасида Дилором маҳалласидан Убайдуллаев Шахриёр Улуғбек ўғли муносиб тарзда иштирок этиб фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

 

Ҳурматли байрам тадбири қатнашчилари!

 

Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омад ёр бўлсин!

Гўзал ва бетакрор юртимиз ҳамиша тинч ва фаровон бўлсин!

Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

 

Эътиборларингиз учун раҳмат!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303