Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 1 июн – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати байрам тадбири бўлиб ўтди.

1 июн – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати байрам тадбири бўлиб ўтди.

01 июнь 2022 йил
282
0

 Эрта тонгдан туманимиз марказида жойлашган “Мўжиза” истироҳат боғида тадбир кўтаринки руҳда бошланди. Шодиёна кунга туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Давлат мактабгача таълим бўлими мудирлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари истироҳат боғига ташриф буюришди. Дастлаб “Мўжиза” истироҳат боғида тумандаги Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортчилари томонидан ташкил этилган кўргазмалар, тарбиячилар ва мудирлар томонидан олиб борилаётган иннавацион ишлар кўлами билан танишдилар. Карнай сурнай садолари-ю, доиранинг шўх оҳанглари жажжи қалб соҳибларини тантаналар сайлига чорлади. Турли чиқишлар, томошалар концерт дастурлари катта-ю кичикга бир олам завқ-у шавқ улашди. Бугунги кун замонамиз қаҳрамонлари бўлган жажжи болажонлар томонидан ижод маҳсули бўлган миллий қўғирчоқлар ва саҳна безаклари инсонни дилини ҳушнуд қилади. Фидоий ва тажрибали бўлган тарбиячилар томонидан ўйлаб топилган эртак қаҳрамонлари ҳам ташриф буюрган болажонлар кўнглидан чуқур из қолдирди. Тадбирни очиб бериш учун туманимиз ҳокими Асилбек Ашуров сўзга чиқди:

 

- Болалик-ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир.

 

Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевордир.

Донишмандлардан бири “Миллатнинг келажагини болаларига қараб англаш мумкин”, деган эди. Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор негизида ҳам келажакда уларнинг Ватанга садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишлари каби эзгу тилаклар мужассам.

 

Ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари бўлган, Сиз азиз болажонларни  асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Бизнинг жаннатмакон юртимизнинг чин маънодаги келажаги бўлган фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат ва улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етишлари учун давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Шуни унутмангки, Сизни олдинда янги имкониятлар,  зафарлар билан бирга, синовлар, юксак довонлар, мураккаб ва шарафли йўллар кутмоқда дея сўз нутқини якунлади.

Шундан сўнг “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим ташкилотининг” мудиралари Узоқова Клара, Тўраева Зулхумор, Абулқосимова Жамила, Мустафаева Юлдуз, Тожаева Зебо, Турдалиева Гулнора, Жумаева Муҳаббат туман ҳокимлигининг диплом ва эсталик сўвғалари билан тақдирланди. Сана муносабатига бағишланган тадбирнинг бадиий қисми туман маданият марказининг истеъдодли хонандалари гўзал болаликни, Она ватанни тараннум этувчи дилрабо куй-қўшиқлар, рақслар гулдастаси кичик авлодга кўтаринки кайфият улашди. Дарҳақиқат дунёда болажонлар кулгусию, шўх- шодон қийқириғиданда беғубор нарсанинг ўзи йўқ.

Тиниқ нигоҳини сизга қадаганча бийрон тилида тинмай савол бераётган мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир. Дастур сўнгида туман раҳбари боқувчисини йўқотган кичкинтой ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига байрам совғаларини тақдим этди.

Бугун туманимизнинг барча гўшаларида байрам давом этмоқда. Истироҳат боғлари эса болажонларнинг шўх кулгуси-ю қувноқ қийқириқлари билан янада файз таратмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар