Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Туман ҳокими Асилбек Раҳмонович Ашуров мактаб битирувчиларга келгуси ишаларида муваффақиятлар тилаб табрик йўллади.

Туман ҳокими Асилбек Раҳмонович Ашуров мактаб битирувчиларга келгуси ишаларида муваффақиятлар тилаб табрик йўллади.

25 июнь 2022 йил
323
0

 Ассалому алайкум азиз тадбир иштирокчилари!Қадрли мактаб битирувчилари!

 

Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга умрингизнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Азиз битирувчи ёшлар!

Бу йил туманда 765 нафар умумтаълим мактабларини, 180 нафар Пахтакор касб-ҳунар мактабини, 208 нафар Пахтакор саноат технологиялар техникумини ўқувчи-ёшлар таъмомламоқда. Ўз билим ва истеъдодини ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир.

Албатта, бугун туманда мактаб битирувчилари билан бирга уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлар учун ҳам унутилмас кундир.

Юртимизда бутун ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган жонкуяр ўқитувчилар, устоз-мураббийлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг иш ва турмуш шароитини яхшилаш, жамиятдаги обрў-эътиборини оширишга муҳим аҳамият қаратилмоқда.

Кейинги пайтда халқимиз, айниқса, униб-ўсиб келаётган сиз каби ёшларимиз учун Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда. Республикамизда фаолият кўрсатаётган 162 та олий ўқув юрти, кўплаб касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар келгусида сизларнинг ўзингиз танлаган соҳалар бўйича етук кадр ва малакали мутахассис бўлишингиз учун хизмат қилади.

Туманда битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси
2016 йил 9 фоиз бўлган бўлса, жорий йилда 38 фоизга етказилди.

Ўтган ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларини 866 нафар битирувчилар таъмомлаган бўлса, уларнинг 30 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Аминманки, бу ўқув йилидаги битирувчиларнинг 50 фоизи олий таълим муассасалари талабалари бўлишади. Сизлар мавжуд имкониятлар асосида етук мутахассислар бўлиб Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини оширишга албатта муносиб ҳисса қўшасиз.

Бугун мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон-мактаб остонасидан бошланади” деган ғоя асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга   мисли кўрилмаган эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш борасида ҳам кўп ишлар қилинмоқда. Иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида, умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини аъло баҳоларга битирган ўқувчиларга аъло даражали шаҳодатнома берилади ва бу ўқувчилар умумий ўрта таълим мактабининг 10 ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло, намунали ҳулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган бўлса уларга олтин ва кумуш медаллари топширилади.

Пахтакор туманида шундай битирувчиларимиз йилдан йилга кўпайиб бормоқда.

2019/2020 ўқув йилида 1032 нафар битирувчилардан 8 нафари олтин медал соҳиби бўлган, бу битирувчиларнинг умумий сонидан атиги 1 фоизини ташкил этади.

2020/2021 ўқув йилида 863 нафар битирувчидан 13 нафари (шундан 11 нафари олтин ва 2 нафари кумуш) медал билан тақдирланди, бу битирувчиларнинг умумий сонидан 2 фоизини ташкил этади.

Бу йил, яни 2021/2022 ўқув йилида 11-синфини тамомлаётган 765 нафар ўқувчининг 38 нафари (шундан 35 нафари олтин медаль ва 3 нафари кумуш) медалга лойиқ деб топилди, бу битирувчиларнинг умумий сонидан 5 фоизини ташкил этади.

9-синфни битирган 1090 нафар ўқувчиларнинг 59 нафари аъло даражадаги шаҳодатнома билан мактабни таъмомламоқда. Яқин келажакда улар ҳам олтин медаль соҳиблари бўлади деб умид қиламиз.

Давлатимизда хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устивор  йўналиши сифатида ривожлатирилмоқда, тил билиш даражасини белгилайдиган халқаро IELTS сертификатга эга бўлган абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида хорижий тил блокида энг максимал балл берилади. Бу ҳам катта имконият. 2020/2021 ўқув йилида туманда 6 нафар битирувчи IELTS сертификатини қўлга киритган бўлса, 2021/2022 ўқув йилида
17 нафар битирувчимиз IELTS сертификатига эга бўлди. 19-сонли умумтаълим мактабининг битирувчиси Муносибов Умиджон Ўктам ўғли Буюк Британиянинг халқаро Охford коллежига муддатдан олдин талабаликка қабул қилинди.

Мана шундай шукуҳли онларда сиз, азиз фарзандларимни мактаб таълимини муваффақиятли тамомлаб, ҳаётингизда дастлабки муҳим довондан ошганингиз билан яна бир бор табриклайман.

Ҳеч қачон унутманг, келажакда сизни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларга албатта эришасиз.

Барчангизга ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман.

          Доимо соғ-омон бўлинг!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар