Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ҳамда ушбу дафтарга киритилган ногиронлиги бор аёллар учун сайёр қабул ўтказилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Пахтакор туманида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ҳамда ушбу дафтарга киритилган ногиронлиги бор аёллар учун сайёр қабул ўтказилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

14 июль 2022 йил
453
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.

Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарор қабул қилинган.

Мазкур масалалар юзасидан 2022 йил 14 июль куни Пахтакор туманининг “Буюк Ипак йўли”, “Чаманзор”, “Пахтакор” маҳаллаларида  тумандаги сектор раҳбарлари: туман ҳокими А.Ашуров,  туман прокурори И.Бегашев ва туман ИИБ бошлиғи Э.Ахмедов, жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси Ш.Содиқов, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевлар иштирокида тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бор аёлларнинг қийнаб келаётган масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилиб, уларга тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Сайёр қабул давомида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда ногиронлиги бор хотин-қизларнинг мурожаатлари оилавий шароити оғирлиги сабабли моддий ёрдам ажратиб бериши, соғлиғини тиклашга моддий ёрдам пуллари ажратиб бериш, уй-жой учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш, имтиёзли кредит ажратиш, фарзандликка олиш, нафақа пулларини олиш ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини тўлиқ ололмаганликлари, ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш, ҳудуд ободонлиги масалаларида бўйича мурожаат қабул қилинди. Ушбу масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда ижтимоий масалаларни бартарф қилиш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан мутасадди идораларга ўз ўрнида топшириқлар берилди.

Пахтакор туманида “Аёллар дафтари”га киритилган ва ногиронлиги бор хотин қизларга тўлиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши  таъминланди ва айримларининг мурожаатлари ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шухратжон Содиқов

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар