Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» Пахтакор тумани Дўстлик ва Буюк ипак йўли МФЙ ларда содир етилган жинойат тахлили бўлиб ўтди.

Пахтакор тумани Дўстлик ва Буюк ипак йўли МФЙ ларда содир етилган жинойат тахлили бўлиб ўтди.

25 август 2022 йил
337
0

 Пахтакорда содир етилган жинойат тахлили бўлиб ўтди.

Пахтакор тумани Дўстлик МФЙ

2022 йил 12 август куни соат 02:30 да, Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмаси “Шошилинч” бўлими навбатчи ҳамшираси Р.Холмўминованинг хабарига кўра, Пахтакор тумани Олтинкўл  МФЙ Ўзбекистон  кўчаси 4/4-уйда  яшовчи, миллати  татар, малумоти ўрта, оиласидан ажрашган, нафақахўр 1960 й.т. фуқаро Фаёзов Илфар Ахлулович ни, 2022 йил 11 август куни соат 23:40 ларда маҳалладоши  Пахтакор тумани Дўстлик МФЙ Жабборов кўчаси 4/3-уйда яшовчи, миллати ўзбек, маълумоти  ўрта, оилали 2 нафар фарзанди бор, 1970 йил туғилган, Қаршиев Собир Ширинбоевич, маст  ҳолда “Нега мени ҳақорат қилдинг”-деб, қўли билан  юз қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Натижада И.Фаёзов Пахтакор туман ТБ “Шошилинч” бўлимига даволаниш учун ётқизилган. Терговга қадар текширувни ТИИБ олиб бормоқда.

           Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмасининг 12.08.2022 йилдаги маълумотномасига кўра И.Фаёзовга Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бурун суяги ёпиқ синиши, пешона, чекка орбитал соҳалари юмшоқ тўқималари лат ейиши, бош мия шиши, мия комаси” ташхиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан 082281/2022-31лд-сонли жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этган Қаршиев Собир Ширинбоевични ушлаш чоралари кўрилмоқда.

               
                                 Пахтакор тумани Буюк ипак йўли МФЙ

Пахтакор тумани Пахтакор МФЙ Навруз кўчаси 27/2-уйда яшовчи, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, мавсумий ишчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Джиямуратов Бахром Ахматович, 21.07.2022 йил куни туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 21.07.2022 йил соат 11:00 ларда Пахтакор тумани Буюк ипак йўли МФЙ, Навруз СИУ худудидаги “Navro’z сlaster” фермер хўжалигига тегишли қовун дала майдонида ўзига олдиндан таниш бўлган Пахтакор тумани Буюк ипак йўли МФЙ, Х.Олимжон кўчаси 36/5-уйда яшовчи, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, мавсумий ишчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Шералиев Олимжон Шерали ўғли “Сен нега мени кучигимни урдинг?”-деб, уни қўл ва оёқлари билан қасддан уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, О.Шералиевга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ўтказилган судга оид тиббий экспертизасининг 12.08.2022 йилдаги 380-сонли ҳулосасига кўра, Б.Жиянмуродовнинг олган тан жарохатлари оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир шикастланиш”-деб баҳоланганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан 082281/2022-34зл-сонли жиноят иши қўзғатилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар