Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш борасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш борасида очиқ мулоқот ўтказилди.

10 март 2022 йил
291
0

 Очиқ мулоқотда Пахтакор тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Р.Маматкулов сўзга чиқиб Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрда қабул қилинган “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармонига асосан, туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан хисобот берди.

Ушбу қарорга асосан, Пахтакор туманида 2022 йилнинг баҳор мавсумида 794 минг 408 дона манзарали мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

 2021 йилнинг 2 ноябрь куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилгани таъкидланди.

Мамлакатимиз раҳбарининг ушбу берган топшириғига асосан Пахтакор туманида кузги кўчат экиш мавсумида қариб 455 минг дона турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган куйидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганлиги муносабати билан тарғибот-ташвиқот ва назорат ишлари олиб борилмоқда.

Фармоннинг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган қарорда Туман ҳудудида 2022-2024  йилларда жами 10,0 гектар ер майдонида “Яшил боғлар” ҳамда  жами 2.0 гектар майдонда “Яшил жамоат парклари” барпо этиш кўзда тутилган бўлиб ушбу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 Бундан ташқари Фармон талабига асосан туманда ирригация ва суғориш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича Ишчи гуруҳлар тузилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан суғориш ариқлари, насослар, қудуқлар, суғориш қувурлари ҳамда ер ости сув қудуқларининг 50-60 фоизи хатловдан ўтказилиб борилмоқда ва ушбу тадбирлар жорий йилнинг 20 март кунига қадар якунлашни режалаштирганмиз.

Дарахт, буталар ва яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг майдонларини кенгайтириш, ушбу соҳада масъул ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПФ-5863-сон белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида бир турдаги дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали бугунги кунда “Арча”, “Ясен”, “Ўрикзор” “Тутзор” “Сасна” ва “Гилосзор” каби кўчаларнинг ташкил этиш бўйича туман  ҳокими қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари бугунги кунга қадар туманимиз худудида 268000 (икки юз олтмиш саккиз) минг туп мевали манзарали ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экилиб туманимиз худудида кўчат экиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда.

 

Бугунги кунда “Яшил макон” Умуммилий лойихаси дарахтлар хисобини юритиш ягона электрон платформаси дастури ишлаб чиқилган бўлиб, кўчатларни тизимга киритиш ишларихам йўлга қўйилмоқда. Туманимиз фуқароларини кўчат экиш ишларида уйушқоқлик ва фидоийлик кўрсатишаётганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдираман.

Этиборингиз учун рахмат.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар