Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Туман ҳокимлигининг фаоллар залида Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз туққизинчи сессияси ўтказилди.

Туман ҳокимлигининг фаоллар залида Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз туққизинчи сессияси ўтказилди.

28 июнь 2022 йил
274
0

  
Туман ҳокимлигининг фаоллар залида Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз туққизинчи сессияси ўтказилди.
Кун тартибида қуйидаги 
масалалар кўриб чиқилди.

- Маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида;

- Оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида;

- Пахтакор туманидаги ҳалқ таълими бўлимига қарашли умум таълим мактабларнинг ўрганиш натижалари тўғрисида;

-  Туман маҳаллий бюджети харажатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- Туманда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган, оилавий аҳволи оғир бўлган фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;

- Туманда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг бажарилиши тўғрисида;

- Туманда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилиётган ишлар тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижроси тўғрисида;

- Пахтакор тумани маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мaвжуд қoнунга зид нoмлaрни қайта номлаш, бир-бирини такрорловчи кўча номларини ўзгартириш ҳамда номсиз кўчаларга янги ном бериш тўғрисида;

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз туққизинчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

 

 


 

 

 


 

 

 


 

 


 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар