Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорлик нуронийлар Самарқанд шахрида бўлишди.

Пахтакорлик нуронийлар Самарқанд шахрида бўлишди.

17 октябрь 2022 йил
250
0

 Жиззах вилоят Пахтакор тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” раиси Шамсиддин Нормахамматов бошчилигида Пахтакорлик нуронийлар Самарқанд шахрида бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори бўйича “Кексалар хафталиги”ни ўтказиш бўйича чора тадбирлар мазмун ва мохиятини кексалар ва нуронийларга батафсил етказиш ва улардан хабар олиш  учун кенг миқёсда тарғибот ташвиқот тадбирлари ташкил этилиб тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан; Пахтакор туманидан 40 нафар меҳнат фахрийлари туман хокими ташаббуси билан Самарқандда бўлиб, кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдилар.

Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, бу борада махсус дастур ҳам ишлаб чиқилган. Натижада кўплаб корхона ва муассасалар, жамоат ташкилотлари юртимизнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш мақсадида саёҳатлар уюштиришга киришди. Айни кунларда Самарқанднинг қайси ёдгорлигига борманг республикамизнинг барча ҳудудларидан келган зиёратчиларни учратасиз.

“Ички туризм ривожига қаратилган талаблар туфайли юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун ажойиб имкониятлар вужудга келди, – дейди “Нуроний” жамғармаси Пахтакор тумани бўлими бошлиғи Нормахамматов Шамсиддин бобо. – Биз ушбу имкониятлардан фойдаланиб, республикамиз бўйлаб муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб чиқмоқдамиз. Мана, бугун 40 нафар меҳнат фахрийси билан шаҳри азим Самарқандга келдик. Бизни бу ерда яхши кутиб олишди, саёҳатимиз мазмунли ўтиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда”.

Меҳмонларни “Нуроний” жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими раиси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши раиси ўринбосари илиқ кутиб олди. Улар меҳмонларнинг саёҳати бир кунга мўлжалланганини инобатга олиб, зиёратчиларни барча ёдгорликлар билан таништириш учун жонбозлик кўрсатди.

Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини фаоли нуроний Муродимов Исмоил бобо Самарқандга бундан 40 йил аввал талаба бўлиш учун келган бўлса, энди фахрий сифатида келганлигини таъкидлади: Шаҳар бунчалик ўзгариб кетганлиги мени ҳайратга солди. Тарихий обидалар янада чиройли ва салобатли бўлгандек назаримда. Ҳамроҳларим ҳам бугунги зиёратдан ғоятда мамнун” дейди-у.

Нуроний онахонлардан Эрманова Шарофат она Самарқандга келганида, муқаддас қадамжолардан катта қувват олишини уқтирар экан, дуога қўл очиб, шу кунларга етказганига шукроналар айтди ҳамда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг барқарор бўлишини тилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар