Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Сувоқова корхонаси ахбороти.

Сувоқова корхонаси ахбороти.

27 октябрь 2022 йил
255
0

 Пахтакор тумани Сувоқова корхонаси томонидан 5 йил мабойнида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Кубаев Фарходжон Назаровичнинг қисқача ахбороти (Пресс релиз)

 

Пахтакор тумани бугунги кунда жами 75.7 минг ахолининг 47.7 минг ёки 90 % марказлашган ичимлик сув билан таъминланган. Қолган 10% ахолига ичимлик сув махсус транспортлар орқали етказиб берилади.

Туманда жами 6 та ичимлик сув тарқатиш иншоотлари мавжуд бўлиб, хозирги кунда туман бўйича ахоли томонидан 4 млрд 80 млн, юридик ва улгуржи ташкилотлар томонидан 120 млн қарздорлик мавжуд. Хозирги кунга электр-энергиядан 187 млн, иш хаққидан 157 млн қариздорлигимиз мавжуд. Туман ахолиси ва юридик ташкилотлардан қарздорликларни ундириш юзасидан 2021 йил давомида 251 та қаздорлиги юқори бўлган хонадонларнинг тегишли хужжатлари тўпланиб, Пахтакор туман фуқаролик судига тақдим қилинганлигига қарамай Мажбурий ижро бюроси томонидан шу бугунги қунга қадар 71 та хонадон қарздорлиги ундирилган. Ушбу қаздорликларни 180 таси шу бугунги кунда қадар ундирилмаган.

мазкур сув узатиш иншоотларига Ш.Рашидов тумани худудида жойлашган “Сангзор” сув олиш иншооти орқали ичимлик суви билан таъминланади. Мавжуд сув тармоқларининг узунлиги 171.6 км бўлиб, шундан 53 км (31%) таъмирталаб.

Туманда 1 та оқова сув тозалаш иншооти таъмирталаб холатда, 7 та оқова сувларни хайдаш насос станцияси (КНС) ва 36.8 км оқова сув қувурлари мавжуд бўлиб, 14 км қисми таъмирталаб холатда. Туман ахолисини оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражаси 27% ни ташкил этади.

Хукуматнинг тегишли  Фармонлари ва қарорларига асосан туманда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизмини яхшилаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан:

 

2017 йилда амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2697-сонли қарорига асосан Республика бюджет маблағлари хисобидан вилоят “Ягона буюртмачи хизмати инжинери компаняси” буюртмачилигида тумандаги Оқбулоқ ҚФЙ Тошкент МФЙ худудларига 379.8 млн сўм хисобига 3.8 км ичимлик сув тармоқларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

 

2018 йилда амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-35807-сон хамда Вазирлар Махмасининг 2018 йил 29 августдаги 700-сонли қарорига асосан Республика бюджет маблағлари хисобидан тумандаги Пахтакор ҚФЙ Боғишамол ҚФЙ ва Буюк ипак йўли ҚФЙ худудлари ахолисини ичимлик сув тизмини яхшилаш мақсадида 1.4 млрд.сўм маблағ ажратилиб, 5.1 км  ичимлик сув тармоқлари реконструкция қилинган.

 

2019 йилда амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги  ПҚ-4201-сонли қарорига асосан “Обод қишлоқ ” хамда “Обод марказ” дастури доирасида Республика ва махаллий бюджет маблағлари хисобидан тумандаги Чаманзор, Олмазор, Оқбулоқ ҚФЙлар хамда Сувонобод, Ғалаба МФЙлар ахолисини ичимлик сув тизмини яхшилаш мақсадида 1.2 млрд.сўм маблағ ажратилиб, 5.6 км ичимлик сув тармоқлари реконструкция қилинган.

Бундан ташқари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Пахтакор туманида 6 та оқова сувларни хайдаш насос станциялари (КНС)ни рекнструкция ва модернизация қилиш ишлари учун 3.0 млрд ажратилган.

Мазкур маблағ хисобидан 6 та оқова сувларни хайдаш насос станциялари (КНС)нинг бинолари таъмирдан чиқарилди, КНСларга 12 дона энг замонавий тўлиқ автоматлаштирилган Швеция давлатида ишлаб чиқарилган “FLYGT” concertor насослари ўрнатилди. Туман марказидаги 2 км канализация тармоқлари жорий таъмирланди.

 

2020 йилда амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш  инфратузулмасини ривожлартириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4565-сонли қарорига асосан Инвеститция дастури асосида 4.409 млрд.сўм маблағлари хисобига Пахтакор ҚФЙ худудида қўшимча 8.338 км ичимлик сув тармоқлари ётқизилиб, марказий сув узатиш иншооти тўлиқ реконструкция қилинди хамда 8 та электр энергия тежовчи Италия давлатидан келтирилган СЕАР маркали 200 м3 электронасос ўрнатилди. Шунингдек ичимлик сувини зарарсизлантириш учун хлорлаш аппарати ва янги бино қурилди. 2 та резервуарни тозалаш ишлари бажарилиб, 5 та Д-500 мм.ли задвижкалар ўрнатилди.

 

2021 йилда амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5386-сонли фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил Пахтакор туманидаги Пахтакор ҚФЙ, Боғишамол ҚФЙ ва Дўстлик МФЙ худудларида “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича қуйидаги ишлар бажарилди.

  1. “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида Пахтакор ҚФЙ Наврўз қўрғонига 722 млн.сўмга  3.5 км Д-63, Д-76, Д-110, ва Д-160 мм.ли ичимлик сув қувурлар ётқизилиб, назорат қудуқлари (калодус)га задвижкалар, ўрнатилган. Наврўз қўрғонидаги 62 та хонадоннинг хар бирига сув хисоблаш ускунаси ўрнатилган.
  2. “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида Боғишамол ҚФЙ Ғаллабулоқ (Ферма) қишлоғига 817 млн.сўмга 3.5 км Д-50 мм.ли, Д-63 мм.ли, Д-75 мм.ли, Д-110 метр, Д-160 мм.ли, ичимлик сув қувурлари ётқизилиб, назорат қудуқлари (калодус)га задвижкалар ўрнатилган. Боғишамол ҚФЙ Ғаллабулоқ қишлоғидаги 55 та хонадоннинг хар бир сув хисоблаш ускунаси ўрнатилган. Шунингдек 1965 йил қурилган сув узатиш иншооти қайта реконструкция қилиниб ахолига сифатли тоза ичимлик сув узатиш мақсадида янги насослар, хлорлаш ускунаси ўрнатилган.
  3. “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида Дўстлик МФЙ худудида марказлашган ичимлик сув таъминоти билан таъминланганлиги сабабли дастур доирасида хеч қандай иш бажарилмаган.

Бундан ташқари туман хокимлигининг махаллий бюджет маблағлари хисобидан 76 млн.сўм хисобига  Чаманзор ҚФЙдаги Ал-Мотрудий кўчасига Д-76 мм.ли 350 м ичимлик сув тармоги ётқизилди.

Пахтакор туман Сув таъминоти филиали томонидан Дўстлик МФЙ Сўғдиёна кўчаси 16-16а-18-20 кўп қаватли уйларнинг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида туман Сув таъминоти филиали томонидан 150 м янги ичимлик сув тармоғи ётқизилди.

Пахтакор туман Сув таъминоти филиали томонидан Буюк ипак йўли ҚФЙ Зомин кўчасига 2.2 км ичимлик сув тармоғи қайта реконструкция қилиниб кўча ахолисининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Пахтакор туман Сув таъминоти филиали  ва худудлардаги ахолининг ўз маблағи хамда хашар йўли орқали Чаманзор ҚФЙ Бобур кўчаси 200 м, С.Рахимов кўчаси 200 м ва Ш.Сиддиқов кўчаси 330 м, Тошкент МФЙ Зебинисо кўчаси 200 м Пахтакор ҚФЙ худудидаги А.Навоий, Чаманзор-1, Чаманзор-2 кўчаларга жами 1.4 км ичимлик сув тармоғи ўтказилди.

2021 йил хисобидан туманда жами: 12.5 км ичимлик сув тармоқлари  ётқизилиб, туман ахолисининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

 

2022 йилда амалга оширилган ишлар.

“Обод қишлоқ” давлат дастури  доирасида Нурли Пангат ҚФЙ худудида насос биноси тўлиқ реканструксия қилинди ва 2 дона электор тежовчи насос ўрнатилди 1 дона хлорлаш ускунаси, 1 дона трансформатор, 2 км янги тармоқ ўрнатилди ва ишга тушурилди.

 “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида  Мингчинор ҚФЙ Тўмарис қишлоғига 1 дона сув узатиш иншооти, 13.5 км тармоқ Тўмарис қишлоғига ёткизилди ва қурилиш обектини топшириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Зарафшон дарёси”сувидан фойдаланиш хисобига Жиззах вилоятининг ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш” лойихани амалга ошириш натижасида, Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл ва Жиззах шахридаги 600 минг ахолининг марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш кўзда тутилган. Лойиха асосида, 2018-2022 йилларда жами 419,5 млрд. сўм ўзлаштирилди ва пудратчи ташкилотга 399,9 млрд.сум тўлаб берилди. Объектда жами 95,7 км. қувурлар ёткизилди, 3 та иншоот қурилиши (1-кўтарма насос станцияси, “Узунбулоқ” сув тозалаш, Жиззах сув тақсимлаш иншооти)да охирги босқич қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

2022 йилда Республика бюджети маблағлари хисобидан 70 млрд. сўм ажратилган. Шартнома бўйича объектни фойдаланишга топшириш муддати 2022 йил 1 ярим йилликда якунлаб, фойдаланишга топширилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар