Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Маънавият карвони" лойиҳаси Пахтакорда авжида

“Маънавият карвони" лойиҳаси Пахтакорда авжида

15 ноябрь 2022 йил
255
0

 Республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилиб келинаётган "Маънавият карвони" лойиҳаси Пахтакор туманида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

 

Ушбу фестивал доирасида пойтахтдан ташриф буюрган давлат арбоблари ҳамда бир гуруҳ ижодкорлар иштирокида туманнинг барча маҳаллаларида ижодий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Куни кеча бошланган "Маънавият карвони" лойиҳаси вакиллари Зулфия Мўминова - “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Абдунаби Бойқўзиев - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Дилшодбек Каттабеков – киноактёр, Ҳушнуд Сайфуддинов – киноактёр, Омина Тўрақулова - Ўзбек Миллий академик драматеатри актёри, Толиб Хожиев - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Азиз Ражабий - Эстрада хонандаси, Шербек Шодиев - Эстрада хонандаси, Абдулла Раҳимжонов - Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Суниатилла Фазлитдинов - Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси, Хилола Хўжаева - Ўзбекистон давлат филармонияси хонандалари мамлакатимизда олиб бораётган оқилона сиёсати натижасида туманда амалга оширилаётган ишлар, жумладан, ёшларга яратилган шарт-шароитлар бўйича жойига бориб учрашувлар ташкил этдилар.

 

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган ушбу фестивал доирасида шоир ва санъаткорлар билан учрашувлар, концерт дастурлари ҳамда бир қатор маънавий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар туманимизда ҳам давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пахтакор туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар