Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 2022 йилнинг январ-октябр ойларида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси тўғрисида маьлумот.

2022 йилнинг январ-октябр ойларида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси тўғрисида маьлумот.

19 ноябрь 2022 йил
325
0

 Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси тўғрисида маьлумот.

Маълумки, мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида мустақилликнинг  илк  кунларидан бошлаб узоқни кўзлаган изчил ижтимоий сиёсат олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабрь куни “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар, 2022 йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” ўтказилган 55-сонли мажлис баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида дастур ишлаб чиқилди.Жумладан, “2022 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш” дастурини ишлаб чиқишда қуйидаги ишлар амалга оширилди.Туман аҳолиси 77856 нафар, 37266 нафари (47,9%) шаҳарда, 40401 нафари (52%) қишлоқда яшайди. Шундан, (меҳнат ресурслари 43011 нафар, иқтисодий фаол аҳоли сони 34557  нафар, иқтисодий фаол  бўлмаган  аҳоли сони 8454 нафар, жами иш билан банд аҳоли сони 31324 нафар, ишсизлар 3233 нафар) Иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар 9506 нафар, Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 18828  нафарни ташкил қилади.Пахтакор туманида 2022 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ жорий йилда жами 16576 та янги иш жойлари яратилиши белгиланган.

Жумладан;

  1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига жами 2603 та;Шундан;

- Кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 267 та

- Оилавий тадбиркорликга кредит ажратиш ҳисобига 760 та

- Савдо ва сервис соҳасини ривожлантириш  хисобига 1380 та

- Хунармандчиликни ривожлантириш хисобига 196 та

  1. Туризм ва спортни ривожлантириш соҳасини ташкил этиш ҳисобига 470 та;
  2. 3. Бино ва иншоотлар қурилиши мавсумий иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига 150 та
  3. Инвестиция дастурлари (Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш) доирасида ташкил этиш ҳисобига жами 395 та;
    Шундан;
    - Саноат соҳасида ташкил этиш хисобига 163 та
    - Қишлоқ ҳўжалигида ташкил этиш ҳисобига 127 та
    - Хизмат кўрсатиш соҳасида 105 та
  4. Қишлоқ ҳўжалигида мавсумий иш ўринлари яратиш ҳисобига жами 12958 та;
    Шундан;
  • Пахта ва ғалла кластерлари ривожлантириш ҳисобига 1335 та;
  • Янги ташкил этиладиган полизчилик ва мева сабзавотчилик кластер ривожлантириш ҳисобига 223 та;
  • Аҳоли ҳонадонларида ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига 3101 та
  • Фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 3267 та
  • Томорқа хизматини ривожлантириш хизматига 183 та
  • Деҳқон хўжалиги учун 0,1 дан 1 гектаргача ер ажратиш ҳисобига 1361 та
  • Такрорий экин учун ажратилган майдонда мавсумий иш ўринлари ҳисобига 1835 та
  • Пиллачилик корхоналарида мавсумий иш ўринлар ҳисобига 1653 та
    Жорий йилнинг 10 ой давомида 15551 та режа бўлиб, амалда дастур ижроси 16560 та ёки режага нисбатан (106,5,) фоизга бажарилди.
     Шу жумладан;
  1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш хисобига январ-октябр ойларида режа 2021 та, амалда 2712 та, (134,2 фоиз)
  2. Туризм ва спортни ривожлантириш соҳасини ташкил этиш ҳисобига январ-октябр ойларида режа 394 та, амалда 684 та режага нисбатан (172,8 фоиз)
  3. Бино ва иншоотлар қурилиши мавсумий иш ўринлари ташкил этиш хисобига январ-октябр ойларида режа 127 та амалда 309 та режага нисбатан (243,3 фоиз)
  4. Инвестиция дастурлари (Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш) доирасида ташкил этиш ҳисобига январ-октябр ойларида режа 240  та, амалда 510 та режага нисбатан (212,5 фоиз)
  5. Қишлоқ ҳўжалигида мавсумий иш ўринлари ташкил этиш хисобига январ-октябр ойларида режа 12769 та, амалда 12348 та, (96,7 фоиз) иш ўринлари ташкил қилинди.
    Дастурни амалга ошириш доирасида алоҳида эътибор банд бўлмаган аҳолига, ўқув муассасалари битирувчиларига, шунингдек қайтиб келаётган меҳнат мигрантларига қаратилган.
    Шу билан бирга, 3133 нафар банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, биринчи навбатда, ёшларга, хотин-кизларга, имконияти чекланган шахсларга малакавий қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатилади.
    Аҳолини иш билан таъминлаш дастурига асосан
    Жорий йилнинг 10 ой мобайнида туман АБКМ га иш сўраб мурожаат этганлар 4054 нафар бўлиб, шундан ишга жойлашганлар 1016 нафар, (квота иш ўринларига ишга жойлашганлар 129 нафар, бундан ташқари 568 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитиш учун юборилганлар, тумандаги махалаларда мавсумий ишлар учун 396 нафар ишсиз фуқароларни  жамоат ишларига жалб қилиниб, 1766 нафар ишсиз фуқароларга маслахатлар берилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли “Ички касблар бўйича кадирларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан  2021 йил 17 декабрда Махалла аҳолисини касб-хунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш бўйича туман хокимининг 167-3-52-Q/21-cон қарори чиқарилиб, Туман маҳалаларида 3 та маскан ташкил этилди. Жумладан Олтинкўл махалла фуқаролар йиғинида ошпаз қандолатчилик, тикувчилик йўналиши, Пахтакор касб-хунар мактабида тикувчилик, аёллар сартароши йўналиши хамда Мингчинор махалла фуқаролар йиғини биносида тикувчилик йўналишлари бўйича махалладаги ишсиз фуқароларни  касб ҳунарга ўқитиш бўйича масканлар очилиб фаолият кўрсатиб келмоқда.Жорий йилнинг шу бугунги кунига қадар ушбу ташкил этилган масканларда 147 нафар ишсиз ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар тикувчилик хамда трактормашинист йўналишида ўқитилган.Жумладан; Мингчинор махалла фуқаролар йиғинида жойлашган махалла ўқув масканида тикувчилик йўналишида 60 нафар хотин-қизлар ўқитилган хозирги кунда 20 нафарининг ўқиши давом этиб келмоқда.Пахтакор касб-хунар мактабида 67 нафар ишсиз ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар трактормашинист йўналишида 2 ойллик курсга ўқитилган.Олтинкўл махалла фуқаролар йиғинидаги махалла ўқув масканида 19 нафар ишсиз хотин-қизлар тикувчилик йўналишида 3 ойлик курсда ўқиб келмоқда.Бундан ташқари Жиззах бандлик бош бошқармасининг топшириғи билан махалла ахолисига қулайлик яратиш хамда ортиқча сарсонгарчиликларни олдини олиш мақсадида  Пахтакор  Педагогика коллежи хамда Пахтакор махалла фуқаролар  йиғинидаги  махалла  гузарида очилиб уларда, бугунги кунга қадар  109 нафар хотин-қизлар 3 ойлик тикувчилик йўналишида касб-ҳунарга ўқитилди.Бундан ташқари жорий йилнинг бугунги кунига қадар тумандаги корхона ташкилотлардан 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари  (ваканция) тақдим этилган.

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази               

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар