Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Юз ёш билан юзлашганлар

Юз ёш билан юзлашганлар

21 ноябрь 2022 йил
276
0

 ДАВРАМИЗ ВА ДИЛИМИЗНИНГ ТЎРИДАСИЗ

 Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, эъзоз-эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли умр кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, қариси бор уйнинг, фариштаси, файзи ва баракаси бўлади, деганлари рост экан. Ҳудудимизнинг “Пахтакор” МФЙда истиқомат қилувчи 90 ёшли отахон Синдаров Абдурашид Синдаровичнинг хонадонида у кишининг умр йўлдоши билан биргаликдаги ҳаётининг 65 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда бу нақлга яна бир карра амин бўлдик.

Тадбирда сўзга чиққан Республика Маънавият ва маърифат жамоатчилик марказининг туман бўлинмаси раҳбари Илхом Холиқов айни пайтда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ҳамда уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар,шунингдек, соҳага оид 10 дан ортиқ қабул қилинган қонун ҳужжатлари, нуронийларнинг ижтимоий фаолликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Фахрий мураббий» ордени ва «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этилгани ҳақида гапириб ўтди.

Отахоннинг ҳудудимизни ижтимоий ривожлантириш борасида қўшган самарали ҳиссаси ва ибратли ҳаёт йўли тўғрисида ҳам батафсил сўзлаб берди.

Шундан сўнг, Абдурашид ота ҳам қутлуғ ёши билан қутлагани келган ўғил-қизлари, невара-чеваралари, дўст-жўралари ҳамда мактаб ўқувчиларига айнан Иккинчи Жаҳон уруши йилларига тўғри келган болалик даврининг машаққатлари, мураккаб ҳаёт йўли хотираларини сўзлаб берди.Шундай қийинчиликларга қарамай, ўқиб-ўрганишга интилганини айтиб, ҳозирда  Давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларнинг илм олишлари ва комил инсон бўлиб етишишлари учун мукаммал шарт-шароитлар яратилаётганини хавас ва мамнуният билан тилга олди.

Тадбир туман маданият бўлимининг иқтидорли санъаткорлари томонидан нуроний отахон ва онахонларга бағишланган шеърлар, мустақил Ўзбекистонга садоқат ҳақидаги куй- қўшиқлар ижроси билан янада жозибали тус олди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси “Нуроний” жамғармасининг туман бўлими раиси Шамсиддин Нормахамматов томонидан эсталик совғалар ва пул мукофотлари кун қаҳрамонларига тантанали равишда топширилди.

Албатта, бу каби тадбирлар кекса авлод вакилларининг умрига умр қўшиб, нафақат оила аъзолари, балки жамият эътибори, эъзозида бўлишини таъминлайди. Зеро, кекса авлод вакилларини эъзозлаган юрт ҳеч қачон кам бўлмайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

 

Ш.МАМИРОВ,

“Пахтакор ҳаёти” газетасининг фотомухбири.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар