Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ногирон шахсларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилмоқда.

Ногирон шахсларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилмоқда.

24 ноябрь 2022 йил
174
0

 Ўзбекистон Республикасида аҳолининг, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, турмуш даражасини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга «Инсон қадри учун» тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаровонлигини янада ошириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг самарадорлигини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795 сонли Қонуни билан  фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасидаги қонунчиликни амалиётда қўллашда юзага келаётган турли хил ёндашувларнинг олдини олишга ва коррупцияни юзага келтирувчи ҳолатларга барҳам беришга, ижтимоий адолат тамойилидан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадларини оширишга, уларнинг меҳнатини муносиб баҳолашга, шунингдек пенсия миқдорини кўпайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг  12-моддаси «л» банди  ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари — махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм)» деб ўзгартириш киритилди. Бу билан ушбу бандни қўллашдаги қишлоқ, шаҳарча ва шаҳар жойларга талаб этиладиган иш стажиги аниқлик киритилди.

19-модданинг еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди.

«Ўгай ота ва ўгай онанинг вафот этган ўгай ўғилни (қизни) тарбиялаганлиги ёки боққанлигини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

27-модда биринчи қисмининг «г» банди «боқувчининг» деган сўздан кейин «пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган» деган сўзлар билан тўлдирилди.

28-модданинг «к» банди қуйидаги таҳрирда баён этиладиган бўлди.

«к) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача. Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларнинг пенсиясига устама тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

30-модданинг иккинчи қисмидаги «ҳисобланиши мумкин» деган сўзлар «ҳисобланади» деган сўз билан, учинчи қисмидаги «ҳисобланиши мумкин» деган сўзлар «ҳисобланади» деган сўз билан алмаштирилди.

37-моддага қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди.

«I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади»;

 41-модданинг ўзбекча матнидаги «анча имтиёзли» деган сўзлар «нисбатан имтиёзлироқ» деган сўзлар билан алмаштирилди.

 49-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди.

«I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади»;

Ушбу Қонун 1-моддасининг 6 ва 8-бандлари 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар