Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Туман ҳокими “Sambhram” университети талабалари билан учрашди

Туман ҳокими “Sambhram” университети талабалари билан учрашди

22 декабрь 2022 йил
310
0

 ✅ Бундан бир йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги “Жиззах шахрида “Sambhram” университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 401-сонли қарорига асосан Жиззах “Sambhram” университети ташкил қилинди.

Университетнинг фаолият кўрсатиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматлари соҳасида фаолиятни амалга ошириши учун 2021 йил 16 ноябрда 0039-сонли лицензия олинди.

Университетда талабалар таҳсил олиши учун 1030 ўринли (730 нафар талабага мўлжалланган ўқув хоналари ҳамда 300 нафар талабага мўлжалланган компьютерлар билан жиҳозланган лаборатория) хоналари мавжуд. Бундан ташқари 180 ўринли конференциялар зали, 200 ўринли ошхона биноси ҳамда 260 ўринли ётоқхона биноси ҳамда спорт заллари мавжуд.

Мазкур таълим муассасасида кўплаб тенгдошлари қатори Пахтакор туманининг юздан ортиқ ёшлари таълим олиб келишмоқда.

Бугун Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров Университетда ўқиётган туман ёшлари билан учрашди.

Учрашув чоғида А.Ашуров талаба ёшлардан ҳол аҳвол сўраркан, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларга яратилаётган шароитлар, кадрлар тайёрлаш сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида гапириб ўтди. Унинг амалий ифодаси сифатида вилоятимизда олий ўқув юртлари сонининг ортиб бораётгани, бу эса таълим олиш истагидагилар учун катта имкониятлар эканини таъкидлади.

Туман ҳокими улар орасида “Sambhram” университетининг ўрни ҳамда нуфузи юқори эканини айтиб ўтаркан, бунда ўқиётган ҳар бир ёш қунт билан билим олиши кераклигини гапирди.

 

Учрашув давомида олий ўқув юртида таълим олаётган туман ёшларининг саволларига ҳам жавоб берди.

 Тадбир самимий ва ўзаро дўстона руҳда ўтди.

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар