Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасининг 2022-йилда амалга оширилган ишлари

Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасининг 2022-йилда амалга оширилган ишлари

29 декабрь 2022 йил
170
0

        

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022-йил 28-январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси туғрисида” ги ПФ-60-сон Фармони 2022-йил 25-апрелдаги 2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилиши кучайтириш тўғрисидаги ПК-216-сон, 2021-йил 21-июлдаги;  Соғлиқни сақлаш соҳасида иқтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  ПҚ-5199 сонли қарорига асосан “Оналар янги туғилган чақалоқлар, учун худудларда самарали перинатал ва неонатал хизматларини яратиш тўғрисида”ги Қарорининг ижроси юзасидан 2022-йил тўманда тўманлар аро перинатал маркази ташкил қилинди.

         Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун 2022-йил хисобига қўшимча 204781,0 сўм миқдорда маблағ ажратилган.  2021-йилда Пахтакор тўман тиббиёт бирлашмаси стационар бўлимлари,  кўп тармоқли марказий поликлиника,  1 дона оилавий поликлиника ва 3 дона оилавий шифокорлик пунктларидан иборат эди.  2022-йил  мингчинор ОШП га қарашли Нурли пангат МФЙ да 1 дона контейнер, Мингчинор ОШП га қарашли Тўмарис қишлоғи худудида 1 дона контейнер, КТМП га қарашли Наврўз қурғони худудида 1 дона контейнер, КТМПга қарашли Олмали қишлоғи худудида 1 дона контейнерлар ўрнатилди ва махалла тиббиёт пункитлари сифатида ахолига тиббий хизмат кўрсатишни бошлади. Кўп тармокли марказий поликлиника ва оилавий шифокорлик пункитларида кундузги шифо ўринлари ташкил қилинган бўлиб махаллаларда  аҳолига сифатли ва юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 25-майдаги Соғлиқни сақлаш соҳасидаги комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги ПК-5124 сонли қарорига асосланиб Оилавий шифокорлар томонидан беморларга 120 хил турдаги дори воситаси берилмоқда. Пахтакор ТТБ Шаҳар шифохоналарига яқин бўлганлиги сабабли қўшма шикастланиш маркази ташкил қилинмаган. Қўшма шикастланиш маркази яқин Дўстлик туманида ташқил қилинган. Юқори технологик операциялар 2022-йил хисобига Пахтакор ТТБ да бажарилмади. Стационар даволаниш учун барча шароитлар яратилган.


 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар