Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек Рахмоновичнинг халққа МУРОЖААТИ

Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек Рахмоновичнинг халққа МУРОЖААТИ

29 декабрь 2022 йил
162
0

 

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон Халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар тўғрисида Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек Рахмоновичнинг халққа МУРОЖААТИ

 

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар,

ҳурматли депутатлар, туманимиз фаоллари!

 

Ҳаммамизга маълумки, 2022 йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар бўйича муҳим топшириқлар бериб, олдимизда турган катта вазифалар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Жумладан, мамлакатимизда давлат ва жамиятни янада ривожлантириш билан боғлиқ энг асосий йўналишлар, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари учун устувор бўлган вазифаларни аниқ белгилаб бердилар.

Шунингдек, Юртбошимиз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгилаб, шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилиши ва бу йўлдан асло тўхтамаслиги таъкидлаб, кириб келаётган янги, 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном беришни таклиф қилдилар.

Жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан:

2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да иқтисодиёт соҳасида амалга оширилган дастурий ва мақсадли вазифаларга тўхталиб ўтсак.

***

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар жараёни бош вазифаларимиздан бири бўлди.

-саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 634,5 млрд.сўм (107,1 фоиз)га ёки аҳоли жон бошига 10,8 млн.сўм;

-истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 240,8 млрд.сўм (138,6 фоиз)га ёки аҳоли жон бошига 4,0 млн.сўм;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 1 трлн 991 млрд.сўм (112,1 фоиз)га ёки аҳоли жон бошига 16,9 млн.сўм;

-қурилиш, пудрат ишлари ҳажми 205,9 млрд. сўм (109,2 фоиз)га ёки аҳоли жон бошига 3,0 млн.сўм;

-чакана савдо айланмаси ҳажми 490,7 млрд. сўм, (122,8 фоиз)га ёки аҳоли жон бошига 4,0 млн.сўм;

-хизматлар ҳажми 368,5 млрд. сўм, (149,8 фоиз)га ёки аҳоли жон бошига 5,0 млн.сўмни ташкил қилди.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароитидаги муаммоларини аниқлаш, якка тартибда ишлаш орқали уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманда, 

“Ёшлар дафтари”га киритилган 490 нафар ёшларни, “Аёллар дафтари”га киритилган 1 441 нафар аёлларни, “Темир дафтардаги” 906 та оилаларни ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, аниқланган муаммоларни комплекс ва манзилли ҳал қилиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Туманда 2022 йилда бюджет даромадлари контингент режаси 91 млрд. 591 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 111 млрд. 134 млн.сўмга (121,3 %) га бажарилди.

-маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси 34 млрд. 781 млн. сўмни ташкил этиб, амалда 39 млрд. 244 млн.сўмга (112,8 %) га бажарилди.

Пахтакор туман маҳаллий бюджетида 2023 йил 1 январ ҳолатига 1 млрд. 500 млн.сўм эркин қолдиқ маблағлари шаклланиши кутилмоқда.

Харажатлар таҳлили:

Маҳаллий бюджетининг аниқланган харажатлар режаси 127 млрд. 710 млн.сўм бўлиб, амалда 127 млрд. 631 млн.сўмга ёки режага нисбатан 99,0 % бажарилди.

Жумладан, соҳалар кесимида кўриб чиқилганда:

- умумий аҳамиятдаги давлат хизматлари ва бошқарув соҳасини молиялаштириш 19 млрд. 21 млн.сўм;

- қишлоқ хўжалигини молиялаштиришга 3 млрд. 437 млн. сўм;

- уй-жой ва коммунал хизматлари соҳасини молиялаштириш 6 млрд. 205 млн.сўм;

- соғлиқни сақлашга 37 млрд 689 млн.сўм;

- дам олиш, маданият ва спорт соҳасига 5 млрд. 987 млн.сўм;

- таълим соҳасига 21 млрд 237 млн.сўм;

- ижтимоий ҳимоя харажатларига 31 млрд. 379 млн. сўм;

- бошқа харажатларга 2 млрд. 676 млн. сўм.

Бундан ташқари, Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари билан:

-маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2 млрд. 729 млн.сўм;

-даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан
2 млрд. 150 млн.сўм;

- Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари 843 млн.сўм маблағлар сарфланди.

Жорий йил давомида, бандлик дастури бўйича 356 та лойиҳада 16314 нафар янги иш ўринлари яратилди.

-аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилган фуқароларнинг 1045 нафари марказ йўлланмаси билан тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга жойлаштирилди.

 -417 нафар ишсиз ёки банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб жами 434,2 млн.сўм иш ҳақи тўлаб берилди.

-бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грант ажратиш тартиби тўғрисидаги “Низомга” мувофиқ иссиқхона ва суғориш воситаларини харид қилиш учун 17 нафар ишсиз фуқароларга 64 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

-ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган фуқароларга 134 та квота иш ўринлари банд қилинган бўлиб, жорий йилда 134 нафар фуқароларни тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга жойлаштирилди.

-жорий йилда, бошқа давлатларда ишлаб, узоқ муддатдан қайтиб келган 928 нафар фуқароларнинг 154 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 674 нафарини бандлиги таъминланди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати доирасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги  ПҚ-31-сонли ва Пахтакор тумани ҳокимининг 10 январдаги 9-9-2-52-Q22 сонли фармойишлари билан тумандаги жами 15 та маҳаллаларга танлаб олинган ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланди.

Иш билан таъминлаш ва ўқишга йўналтириш

Январь-ноябрь ойларида ҳоким ёрдамчилари билан бирга амалга оширилган ишлар ҳисобига туманда 9 574 та фуқароларнинг қуйидаги йўналишларда бандлиги таъминланди:

1 739 таси ёки 19,0 фоизи доимий;

396 таси ёки 3,2 фоизи жамоат ишлари;

716 таси ёки 5,8 фоизи ер ажратиш;

6 273 нафари ёки 70,5 фоизи ўзини-ўзи банд қилиш;

450 нафари ёки 1,5 фоизи бошқа йўналишлар ҳисобига.

Шу билан бирга туманда бугунги кунга қадар 741 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди.

Бугунда аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида 450 та янги тадбиркорлик субъектлар ташкил қилинди.

Имтиёзли кредит ва субсидия ажратилиши

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида  туман бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан 954 нафар жисмоний шахсларга 22,1 млрд. сўм ва 14 нафар юридик шахсларга 1,2 млрд сўм оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жами 23,3 млрд. сўмлик кредит ажратиш бўйича ҳоким ёрдамчиси тавсия берилиб, имтиёзли кредитлар ажратилди.

Шахсий томорқа хўжалиги ва ҳунармандчиликда бандлиги таъминлаш учун ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига ажратиладиган субсидия маблағлари тақсимоти асосида 233 нафар фуқароларга буйруқлари чиқарилиб 498.4 млн сўм субсидиялар ажратилди.

 

***

Муҳтарам юртбошимизнинг билдирган фикрларини инобатга олиб туманда инвестиция муҳитини яхшилаш, янги инвестицион ва инновацион лойиҳаларни ишга тушириш орқали ишчи ўринлари яратишни бош мақсад қилиб белгилаб олганмиз.

Жорий йилда ҳудудий инвестиция лойиҳалари доирасида 158 млрд 284 миллион сўмлик 24 та замонавий саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, натижада кафолатланган 232 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманни жорий йил экспорт режаси 33 млн. 659 минг долларни ташкил этиб, бугунги кунда, 29 млн. 984 минг долларлик (90,6 %), бажарилди ва бу кўрсатгич йил якуни билан 100 % этиб бажарилишига эришилади.

Жумладан:

Саноат соҳасидаги экспорт ҳажми 23 млн. 498 минг долларини ташкил этиб, бу кўрсатгичнинг асосий қисмини,

 -“Pakhtakor Teks” МЧЖ томонидан 13 млн. 903 минг доллар,

-“Pakhtakor Gold Tekstil” МЧЖ томонидан 8 млн. 275 минг долларлик ип-калава экспорти ташкил қилади.

Мева-сабзавот соҳасида 23 млн. 498 минг доллари 6 млн. 486 минг долларни ташкил қилади ва бу кўрсатгичнинг асосий қисми, -“Жиззах агритрайд”МЧЖ га тўғри келиб, 5 млн. 271 минг долларни ташкил этади.

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда жорий йилда Мингчинор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тўмарис қишлоғида ваНурли Пангат маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 12 741,0 млн. сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Жумладан:

- 1,9 км. ички йўллар бетон йўлларга алмаштирилди, 3,0 км. ички йўлларга асфальт ётқизилди ҳамда 8,7 км. ички йўлларга қум-шағал ётқизилди;

- 19,5 км. янги ичимлик суви тармоқлари тортилди, 2 та сув иншоотлари мукаммал таъмирланди;

- 11,2 км. янги электр тармоқлари тортилди, 4 та янги трансформаторлар ўрнатилди;

- 500 метр. пиёда ва саломатлик йўлаклари таъмирланди, 55 дона ташқи ёритгичлар ўрнатилди, 1,2 км. янги ирригация тизими тортилди.

Бундан ташқари,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
6-августдаги ПҚ-638-сонли қарорига асосан туман ҳудудидаги “Тошкент” ва “Дилором” маҳалла фуқаролар йиғинларида 1,5 км. ички йўлларга асфальт ётқизиш, 4,5 км. ичимлик суви ва оқовасув тармоқларини реконструкция қилиш, 7,0 км. ирригация тармоқларини реконструкция қилиш, 2,0 км. пиёдалар йўлакчаси ҳамда 350 дона тунги ёритиш тизими қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда режалаштирилган ишлар тўлиқ бажарилиб, объектлар фойдаланишга топширилди.

***

Муҳтарам Президентимиз томонидан “Ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак” деган фикрларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. 

Мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилаётган ижобий натижалар, жумладан барпо этилган оилавий, хусусий ва давлат-хусусий шериклик асосидаги муассасалар, 6 ёшгача бўлган болаларнинг қамраб олишда ижобий ўзгаришларга эришилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш, уни тубдан ўзгартириш бўйича қабул қилинган дастурлар асосида, тумандаги мактабгача таълим тизимидаги барча соҳаларида ўсиш суръатлари кузатилганлигини қайд этиш лозим.

Бугунги кунда туманда 93 та шундан, (14 та давлат, 76 та оилавий, 3 та давлат-хусусий шерикчилик) асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда 2 та 50 ўринли янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

Туманда 3-7 ёшгача бўлган болалар 6501 нафарни ташкил этиб шундан, 5442 нафари ёки 83,4 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Ушбу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 62,4 % фоизга ошганлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан тумандаги 10 та мактабгача таълим ташкилотларида бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда.

Халқ таълими тизимида туманда 19 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб, уларда 12665 нафар ўқувчилар таҳсил олиб, 960 нафар педагог ходимлар таълим бериб келмоқда.

2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактаблари битирувчиларидан 33 нафари олтин медаль, 2 нафари кумуш медаль билан тамомлади.

Умумтаълим мактабларини 765 нафар ўқувчилар тамомлаган бўлиб, уларнинг 321 нафари ёки 42,1 % фоизи Олий таълим муассасаларига, шундан, 48 нафари “SAMBRAXAM” университетига ўқишга қабул қилинди.

Аҳолини, айниқса ёшларни спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги спорт мажмуалари ва майдончаларини барпо этиш, спорт турларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, юқори малакали спортчиларни тарбиялаш асосий вазифаларимиздан бири эканлигини ҳаммамизга маълум.

Туманда 116 та спорт иншооти мавжуд бўлиб, шундан 13 та баскетбол, 19 та волейбол, 16 та футбол, 6 та гандбол, 8 та кичик футбол майдончалари, 23 та спорт зал, 1 та сузиш ҳавзаси, 15 та Воркоут майдончалар, 5 та стадион, 11 та сунъий қопламали хусусий футбол майдонларини ташкил этади.

 

Жорий йилда туманимиз спортчилари

-Осиё чемпионати ва Халқаро турнирларда 14 та олтин, 17 та кумуш, 14 та бронза;

-Республика чемпионатида 46 та олтин, 37 та кумуш, 58 та бронза медалларни қўлга киритдилар.

Соғлиқни сақлаш тизимида “Шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш, ушбу касб эгалари учун муносиб меҳнат шароити яратиш ва даромадини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар кўришимиз даркор” дея муҳтарам юртбошимиз тиббиёт ходимларини ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш борасида ўз фикрларини баён қилиб соҳа ходимларини нуфузини ошириш юзасидан аниқ ва мақсадли ишларни амалга ошириш юзасидан топшириқлар белгилаб бердилар.

Туманда соғлиқни сақлаш соҳасида 9 та даволаш-профилактика ва ёрдамчи муассасалар, 2 та тез ёрдам шоҳобчалари, 1 та ижтимоий дорихона, 4 та хусусий тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда.

“Ёшлар ишлари агентлиги” асосий вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори билан тумандаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ёшлар етакчиси” лавозими жорий этилиб, барча маҳаллаларда “Ёшлар етакчиси” ўз иш фаолиятини бошлаган.

“Ёшлар етакчиси” олдига асосан “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари”ни юритиш, “Ёшлар дастурлари”ни амалга ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш вазифаси юклатилган.

2022 йил давомида 1089  нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

***

Қишлоқ хўжалиги соҳасини жадал ривожлантириш, сувли ер майдонларидан унумли фойдаланиш юзасидан:

Туманда 27009 гектар суғориладиган ер майдонлари бўлиб шундан, 12500 гектарига пахта, 11700 гектар бошоқли дон, 2809 гектар бошқа экинларни ташкил этади.

2022 йилда тумандаги фаолият кўрсатаётган 250 та фермер хўжаликлари томонидан Давлатга 77 тонна пилла, 36886 тонна ғалла ҳосили, 34969 тонна пахта хом-ашёси сотилди.

Бошоқли дон экинларидан бўшаган 10247 гектар такрорий майдонларга савбзавот, полиз, дуккакли-дон ва озуқа экилари жойлаштирилиб, 18500 тонна сабзавот, 25500 тонна полиз, 8900 тонна дуккакли-дон ва 35600 тонна озуқа экинлари етиштирилди.

Туманда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни жорий этиш ва юқори ҳосилдорликка эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

- туманда 2022 йилда 3 та фермер хўжаликлари томонидан 123 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиялари 1 та боғдорчилик фермер хўжалигига томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.

Жорий йилда, 183 км. ички хўжалик коллектор ва 213 км. ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилиб, Натижада, 4187,0 гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.

***

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда ишчи гуруҳи томонидан жами 15991 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлардан, 1441 нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди ва “Аёллар дафтари” га киритилди.

Бугунги кунда Пахтакор тумани Васийлик Кенгашининг йиғилиш баёнига асосан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан 1365 нафарига моддий, ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш  ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш  чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарорлари ижроси юзасидан 8 нафар оилага 8 та уй-жой ажратилди.

“Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга йил бошидан бошлаб жами;

  • 21 нафар фуқарога 75,2млн.сўм миқдорида даволаниш учун шартнома маблағлари ўтказиб берилди.
  • 2 нафар фуқарога 6,5 млн.сўм миқдорида олий таълим муассасаси шартнома маблағи ўтказиб берилди.
  • 82 нафар фуқароларнинг 100 нафар фарзандларга 28,0 млн.сўм миқдорида мактаб формаси учун маблағ ўтказиб берилди.
  • 28 нафар фуқароларга бир йиллик уй-жой ижара компенсация маблағлари тўлиқ ўтказиб берилди.

- 2 нафар фуқарога фуқаролик паспорти олиш учун 567,0 минг сўм миқдорида маблағ ўтказиб берилди.

 

Ҳурматли депутатлар, туманимиз фаоллари!

Энди 2023 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳаларда амалга ошириш зарур бўлган мақсадли вазифаларга тўхталиб ўтсак.

2023 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш жараёнлари бош вазифамиз бўлади.

 

Бунда асосий эътибор:

-саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (110,2 фоизга);

-ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми (120,0 фоизга);

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми (106,5 фоизга);

-қурилиш, пудрат ишлари ҳажми (105,3 фоизга);

-чакана савдо айланмаси ҳажми (110,7 фоизга);

-хизматлар ҳажми (115,0 фоизга);

-экспорт ҳажми (110,0 фоизга) бажарилиши режалаштирилди.

Келгуси йилда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 731,6 млрд. сўм, 110,2 фоизга бажарилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида аҳолининг даромад манбаларини ошириш борасида худудлардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида аҳолига ва тадбиркорларга жами 31,4 млрд. сўм имтиёзли кредит ва 5,3 млрд. сўмлик субсидия маблағлари ажратилади.

Бу рақамларни айтиш осон. Уларнинг ҳар бири ортида машаққатли меҳнат турибди. Чунки инсон қадри, инсонни эъзозлаш – эътиборимиздаги энг асосий масала.

 

Иқтисодиётни юқори суръатлар билан ривожлантириш учун фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттирамиз.

2023 йилда 25 та умумий қиймати 3 триллион 878 млрд 712 млн сўм бўлган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 894 та янги иш ўринлари яратилади.

Жумладан:

- саноат соҳасида қиймати 74 млрд. Сўмлик, 9 та лойиҳа,

285 та иш ўринлари;

- хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 17 млрд.сўмлик,

12 та лойиҳа, 87 та иш ўринлари;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 3 триллион

787,2 млрд. сўмлик,

4  та лойиҳа, 522 та янги иш ўринлари яратилади.

 

- 28,6 млн.долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилади;

-тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали 2 та лойиҳалар доирасида жами 40 млн. долларлик инвестициялар ўзлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июльдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-165-сонли фармонига асосан Пахтакор тумани инновацион тумани этиб белгиланган.

Туманда кичик инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун лойиҳалар шакллантирилмоқда. Бунинг натижасида тумандаги ишлаб чиқариш, фан ва техника, хизматлар соҳаларига инновацион ишланмалар жалб қилинади ҳамда янги иш ўринлари яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июльдаги 307-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижодий макон” лойиҳаси туманга жалб қилиниб амалий ишлар бошланган.

Лойиҳа доирасида 7 нафар янги иш ўринлари яратилиб, европа таълим жараёнларини, ўқитиш услубларини синов тариқасида, тумандаги бошланғич синф ўқувчиларига жорий этилади. Лойиҳанинг молиялаштириш манбалари аниқ бўлиб, 2023 йилнинг I-чорагида амалга оширилади.

 

Таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб, хизмат қилиши лозим.

- умумтаълим мактаб битирувчилари сони 759 нафарни ташкил этиб, Олий таълим муассасаларига қамраб олиш режаси 50 фоиз, касб-ҳунар мактаби ва профессионал таълим йўналишига 30 фоиз ўқувчиларни таълим олишлари таъминланади.

- туманда 2 та қуввати 150 ўринли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари янгидан қурилиб ишга туширилади, мактабгача таълим ёшидаги тарбияланувчиларни қамровини 90 фоизга таъминланади;

14 та спорт турлари бўйича 300 дан ортиқ оммавий спорт тадбирлари ўтказилади.

Маҳаллаларда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Оқ-булоқ”, “Нурли-Пангат”, “Олтинкўл” ва “Ғалаба” маҳаллаларида ташаббускор тадбиркорлар томонидан сунъий қопламали футбол майдонлари қурилади.

Туман аҳолисига тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва замонавий тиббиёт биноларини қуриш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси қошида янги 250 қатновли кўп тармоқли марказий поликлиника биноси ва 112 ўринли туманлараро перинатал маркази биноси қурилиши, бундан ташқари Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг биносини қайта қуриш ва замонавий жиҳозлаш ишлари режалаштирилган.

Болалар ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги ТИП-1 спорт мажмуасини ва футболь стадионини замонавий талаблар асосида, 2023 йилги инвестиция дастури орқали 7 млр. 700 млн. сўм маблағ ажратилиб реконструкция ишлари амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25-октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини  янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан туман ҳудудидаги “Сувонобод”, “Дўстлик”, “Оқ-булоқ” ва “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинларида 4,7 км. ички йўлларга асфальт ётқизиш, 6,0 км. ички йўлларга шағал ётқизиш ҳамда “Олмазор” маҳалласида 3 дона вертикал дренаж қудуқлари қурилиши режалаштирилган.

Туман аҳолисини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, тармоқ маблағлари ҳисобидан, табиий газ тармоғига улаш учун асосий 77,1 км. газ қувурини тортиш ва газ истеъмоли учун 15,9 млн.м3 лимит ажратиш ишлари амалга оширилади.

Замонавий агротехнологияларни қўллаш орқали пахта ва ғалла майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш мақсадида туманда жами 2 500 гектар майдонда пульсар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ишлари амалга оширилади.

Сув тежовчи технология жорий қилингандан сўнг, пахта ва ғалла майдонлари учун 70,9 млрд. сўмлик субсидия маблағи ўзлаштирилади.

2023 йилда Қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига, танлов асосида, аҳолига 50 сотихгача ер майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш мақсадида 440 гектар сув таъминоти яхши ерларда пахта-ғалла майдонлари қисқартирилади.

Ўзбекистон Республикаси “2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси” га асосан “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида “Аёллар дафтари”  ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан хар йили “Аёллар дафтари” га киритилган 100 нафар хотин-қизнинг юртимиздаги сўлим гўшалар, дам олиш масканлари ва тарихий шаҳарларига саёҳатларни ташкил этиб борилади.

2023 йилда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқич рўйхатига жами 2521 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар киритилиб, уларни бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш, моддий ва бошқа ёрдам турлари берилиши режалаширилган.

Туманимизда 2023 йилда 4498 нафар ишга жойлаштиришга муҳтож ишсизларни ҳамда меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи фуқароларни бандлиги таъминланади.

Булар;

- аграр соҳа тармоқларида - 880 нафар,

- инвестиция дастури доирасида - 849 нафар,

- хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳисобига - 1250 нафар,

- микро лойиҳалар ва янги тадбиркорлик субъектлари ва “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида - 1204 нафар фуқаролар бандлиги таъминланади.

 

Барчангизни, бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилайман.

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни, Ўзбекистонимизни паноҳида асрасин!

 

Эътиборингиз учун раҳмат

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар