Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Рахмонович Ашуровнинг туман аҳлига янги йил байрам табриги

Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Рахмонович Ашуровнинг туман аҳлига янги йил байрам табриги

30 декабрь 2022 йил
225
0

 

 Ҳурматли, тумандошлар. Қадрли дўстлар!

 

Ўтаётган ҳар бир кунимиз, ҳар бир лаҳзамиз сиз-у бизни тобора Янги йил остонаси томон етакламоқда. Юртимизнинг бу йилги қиши кутилганидек бўлиб, ўзининг  оппоқ, фусункор таровати билан юртдошларимиз қалбини оқликка, покликка буркаб, барчамизнинг кўнглимизда янги йил арафасида янгича орзу-ҳавас, янгича шижоат ва янгича ташаббусларни уйғотган бўлса ажаб эмас. Ана шундай янгиланишлар ва жўшқинлик онларида мен аввало Сиз азизларни, сизлар орқали бутун туманимиз халқини кириб келаётган янги 2023 йил билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Янги йил жаннатмакон юртимизга, бағрикенг халқимизга олам-олам муваффақиятлар, бири бирини такрорламас қувончли хушхабарлар, бахт ва омад олиб келсин.

Дарҳақиқат, бугун барчамиз ўз якунига етаётган 2022 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” туманимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.

Айниқса, улкан ютуқларга бой бўлган бу йилда ҳар бир соҳа бўйича улкан натижаларга эришилиб, бунёдкорлик, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва юрт фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Туманимиздаги “Боғишамол”, “Нурли Пангат” ва “Дилором” маҳалла фуқаролар йиғинларида «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурлари асосида кўплаб тураржойлар, корхона ва ташкилотларнинг маъмурий бинолари қурилиб фойдаланишга топширилди ҳамда маҳаллалар қиёфаси тубдан ўзгарди. Ички йўллар асфальтланиб ёритиш чироқлари ўрнатилди ва тротуарлар фойдаланишга топширилди.

Саноат, қурилиш, савдо ва хизматлар соҳаларидаги ривожланиш суръатлари ҳам аҳоли турмушида намоён бўлмоқда. Кичик саноат зоналари ташкил этилиб, бу ерда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрланиши йўлга қўйилди. Шу билан бирга чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликдаги бир нечта лойиҳалар фаолият кўрсатмоқда. Бундай лойиҳалар сонини ошириш устида ишлар олиб борилмоқда ва уларни ишга тушириб янги иш ўринларини яратишни давом эттирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатида эълон қилинган 2023-«Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да ўз олдимизга улкан мақсад ҳамда режаларни белгилаб оғишмасдан амалга оширишдан иборат бўлади.

Жумладан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия сифатини ошириш каби ишларни давом эттириб, эҳтиёжманд оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонларни ҳимоя қилишга, аҳоли даромадларини оширишга эътиборни янада кучайтирамиз.

Янги йилда ҳам улкан эзгу ишларни биргаликда давом эттириб, кўзда тутилган ушбу ишларнинг барча-барчаси, ҳеч шубҳасизки, ўзининг мантиқий якунига етказилади ва кўзланган мақсадга эришилади.

 

Азиз Пахтакорликлар!

 

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги - 2023 йил билан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахт-саодат, хонадонингизга чексиз қувонч, файзу барака ва тинчлик-осойишталик тилайман!

 

Янги йилингиз муборак бўлсин!

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар