Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Амир Темур жанговор байроғи”ни тантанали тадбири бўлиб ўтди.

“Амир Темур жанговор байроғи”ни тантанали тадбири бўлиб ўтди.

16 январь 2023 йил
223
0

 Пахтакор тумани Маданият марказигача бўлган масофада “Амир Темур жанговор байроғи”ни Миллий гвардия ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатуви асосида етиб келган карвонни Жиззах вилоят ҳокими, Вилоят ИИБ бошлиғи, Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи, Жиззах гарнизони бошлиғи ҳамда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари ва ёшлар тантанали кутиб олишди.

Пахтакор тумани маданият марказида тантанали карнай-сурнай, ҳарбий оркестр жамоаси кутиб олишиб, маданий тадбир ташкил этилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан “Амир Темур жанговор байроғи”ни таъсис этилиши ва аҳамияти тўғрисида ёшларга маълумот берилди.

Тадбирда Дўстлик, Мирзачўл туманларидан таклиф этилганлар хам иштирок этишди.

 

“Амир Темур жанговор байроғи” карвони Пахтакор туманидан, Шароф Рашидов туманига Миллий гвардия ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатуви асосида  кетди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар