Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани Электир тармоқлари корхонаси раҳбари Норбеков Зокир Асатович иштирокида БРИФИНГ

Пахтакор тумани Электир тармоқлари корхонаси раҳбари Норбеков Зокир Асатович иштирокида БРИФИНГ

20 январь 2023 йил
247
0

 Ассалому алайкум хурматли юртдошлар!

 

2023 йил бошланиши одатдагидан фарқли ўлароқ аномал совуқ билан бошланди. Ушбу совуқ хар бир соха эгаларини қанчалик тайёр эканлигини синовдан ўтказди ва ўтказмоқда. Шунингдек Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси хам ушбу синовлардан ўтмоқда. 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёрлигимиз қуйидаги ишлар билан кўринмоқда. Авария холатларига қарши захира эхтиёт қисмларимиз мавжуд яъни:

6-дона хар-хил қувватли трансформаторлар, сим захиралари, СИП русумидаги каббеллар, юқори ва паст кучланишли изоляторлар, 350 литр трансформатор мойи жамланган. Захира эхтиёт қисимлари жамланганлиги сабабли бўлиб ўтган аварияни тиклаш ишларимиз тезда жойида бартараф этилиб ва ижобий хал этилмоқда.

Совуқ кунлар бошлангандан шу кунга қадар, Чаманзор МФЙ да юкламаси ошиб кетган №198/160 кВАга 250 кВАли, №197/160 кВАга 400 кВАли, №213/160 кВАга 250 кВАли трансформаторларга алмаштирилди.

Буюк Ипак йўли МФЙ да юкламаси ошиб кетган №315/63 кВАга 100 кВАли, трансформаторга алмаштирилиб №56/400 кВА трансформаторга 320 кВАли қўшимча трансформатор қўилди.

Мингчинор МФЙ да №127/250 кВА трансформаторга 160 кВАли қўшимча трансформатор қўилди.

Нурли Пангат МФЙ да № 70/63 кВага қўшимча янги 100 кВАли, Ғаллаорол қишлоғига №95/100 кВАга қўшимча янги 160 кВАли жами 2-дона трансформатор ўрнатилди.

Оқбулоқ МФЙ да №97/63 кВА трансформатор ўрнига 100 кВАли трансформатор қўйилди.

Шунинг билан ушбу маърузамни якунлашдан олдин хозирги совуқ кунлар тез оради ўтиб кетади, бирдам бўлиб ишларни бартараф этилишида кўмакчи бўлиб туришингиз биз учун катта шараф қадрли азиз Пахтакорликлар РАХМАТ!!!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар