Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар

Пахтакор туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар

23 январь 2023 йил
143
0

 Бугун мамлакатимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар натижасида Янги Ўзбекистоннинг олис маҳалла ва қишлоқлари ҳам замонавий қиёфага кирмоқда. 50 фоиз аҳолимиз истиқомат қилиб келаётган қишлоқлардаги юртошларимизнинг турмуш фаровонлиги янада юксалиб, қишлоқ ёшларининг эртанги кунга бўлган ишончи ортиб бормоқда.

Пахтакор туманида Пахтакор маҳалласи 60 йил деганда илк бор «Обод қишлоқ» дастури орқали йўллари равон, бинолари кўркам ва чиройли бўлмоқда!

Жумладан, маҳалланинг Дўстлик, Навоий, Сангзор кўчаларида жойлашган кўп қаватли уйларнинг том қисмлари шу кунга қадар тўл (қора қоғоз) билан ёпилган эди. Бу албатда хонадон эгаларига жуда ноқулайликлар олиб келар ёмғирли кунларда уйларидан чакки ўтиб кетиш холатлари кузатилар эди. Бугунги кунда Бошқарув сервис кампанияси орқали тўлиқ шифер материаллари билан қорли қировли кунлар бўлишига қарамай ишлар олиб борилмоқда

Бўндан ташқари Пахтакор туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Буюк ипак йўли маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг зина қисмлари, Чаманзор, Самарқанд, Дилором маҳаллаларида кўп қаватли уйларнинг том қисмларини янгисига алмаштириш борасида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

 

Пахтакор туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар

 

Пахтакор тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Пахтакор тумани ҳудудида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ва бошқа дастурларнинг ижросини таъминлаш юзасидан 2022 йил давомида Пахтакор туман МФЙ худудларида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан Пахтакор туман, “Пахтакор” МФЙ Ф.Хўжаев  кўчасидаги икки қаватли кўп хонадонли 34,35,36,37,38-уйларнинг А.Навоий кўчасидаги икки қаватли кўп хонадонли 69,85-уйларнинг том қисми Дўстлик кўчасидаги 97,98-уйларнинг том қисми "FAYZ KOMMUNAL QURILISH" МЧЖ пудратчи ташкилотлар томонидан таъмирлаш ишлари якунига етқазилди.

Бундан ташқари, “Боғишамол” МФЙ Ўзбекистон кўчасидаги икки қаватли кўп хонадонли 2/9, 2/11, 2/12-уйларниг том қисми "FAYZ KOMMUNAL QURILISH" МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари бажарилди Э.Ҳолматов кўчасидаги 3/11,3/13,3/15,3/17,3/20 5 та Абай кўчасидаги 7/5,7/6,7/28,8/10, 4 та А.Набиев 6/8,7/8, уйларга 2 та         жами 11 та умумфойдаланиш хожатхоналари Абай кўчаси 7/7 уй,Абай кўчаси 8/12-уйларга жами 2 та болалар ўйнаши учун болалар майдончаси,қуриб фойдаланишга топширилди. Э.Ҳолматов кўчасидаги 3/11,3/12,3/13,3/14,3/15,3/16,3/17,3/18,3/19,3/20 кўчаларига “ФАЙЗ БАРАКА КЛАССИК” МЧЖ 3360 метр Абай кўчасидаги 7/2,7/3,7/4,7/5,7/6,7/7,7/27,7/28,8/9,8/10,8/11 кўчаларига 3060 метр “АВАНГАРД АБСАЛУД КАПИТАЛ” МЧЖ А.Набиев кўчасидаги 6/8,6/9,7/8,7/9,7/10,7/11,7/12,7/13,7/14,7/15 кўчаларига 1140 метр “ФАЙЗ БАРАКА КЛАССИК” МЧЖ томонидан жами 7560 (кв/м) ахоли юриши учун бетон йўлаклар қуйиш ишлари бажарилди ҳамда Э.Ҳолматов кўчаларидаги 3/11,3/12,3/13,3/14,3/15,3/16,3/17,3/18,3/19,3/20 уйларга 30 та Абай кўчаларидаги 7/2,7/3,7/4,7/5,7/6,7/7,7/27,7/28,8/9,8/10,8/11 уйларга 33 та А.Набиев кўчаларидаги 6/8,6/9,7/8,7/9,7/10,7/11,7/12,7/13,7/14,7/15 уйларга 30 та жами 93 та ташқи ёритиш чироқлари таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилотчилар томонидан таъмирлаш ишлари якунига етқазилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пахтакор туман Уй-жой коммунал хизмат

Кўрсатиш бўлими бошлиғи А.Талипов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар