Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » "Ҳавфсиз ҳудуд" махсус тезкор профилактик тадбири “Чаманзор” маҳалласида олиб борилди.

"Ҳавфсиз ҳудуд" махсус тезкор профилактик тадбири “Чаманзор” маҳалласида олиб борилди.

02 февраль 2023 йил
235
0

 “Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли сони 6648 нафардан ортиқ бўлиб, якка тартибдаги ҳовлилар сони 1024 тани кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони 84 тани ташкил қилади.

Давом этаётган "Ҳавфсиз ҳудуд" махсус тезкор профилактик тадбири доирасида Пахтакор тумани “Чаманзор” маҳалласида “Фуқаробай” ишлаш тизими бўйича тадбирлар олиб борилди. Жараёнларда уйма-уй юрилиб, аҳолининг яшаш шароити ва муаммолари ўрганилди. Мулоқотлар давомида фуқароларга ис газидан заҳарланиш, фирибгарлик, банк пластик картаси билан боғлиқ ва бошқа турдаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Мутасадди ташкилотлар томонидан кредитдан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан алоҳида суҳбатлар олиб борилди.

Туман ҳокими, Пахтакор туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг спорт ҳамда фаоллар заллари билан яқиндан танишиб жорий йилда лойиҳага киритиш қайта реконструксия қилиш борасида келишиб олишди. Бундан ташқари мактабнинг иссиқлик тизими, кўмир маҳсулотлари заҳираси билан танишиб, мутахассисларга тегишли топшириқлар берди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар