https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
slot gacorslot gacor gampang menangslot gacor terpercayaslot gacor hari inislot gacor 2024
 Пахтакор туманида Профилактика куни мунтазам олиб борилмоқда » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида Профилактика куни мунтазам олиб борилмоқда

Пахтакор туманида Профилактика куни мунтазам олиб борилмоқда

30 апрель 2022 йил
310
0

 Жорий йилнинг 28 апрел куни Пахтакор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари, маҳаллий ҳокимлик, мутасадди ташкилот-муассасалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Хавфсиз ҳудуд” махсус-тезкор профилактик тадбири ўтказилди.

 

Пахтакор тумани марказида бўлиб ўтган хизмат олди йўриқномасига йиғилганларга туманда “Хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида хизматни ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш вазифаси юклатилди. “Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ташкил этилган ушбу профилактик тадбир давомида тумандаги секторлар раҳбарлари ҳудуддаги масжидда бўлиб, рамазон хайити байрамига тайёргарлик ишлари, намозхонлар учун яратилган шароитлар ҳамда кўрилган хавфсизлик чоралари билан яқиндан танишдилар.

Шу куни Дўстлик ва Сувонобод маҳаллаларида содир этилган ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари сектор раҳбарлари томонидан жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. Жараёнларда ушбу жиноятларнинг содир этилиши сабаб ва оқибатлари, қонунбузарликларга йўл очган омиллар хусусида сўз юритилди. Фуқароларга “Ўз уйимни ўзим асрайман” тамойили асосида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимларига қонунбузилиш холатларининг олдини олишда яқиндан кўмакчи бўлишлари лозимлиги тушунтирилди. Учрашувларда жиноятчиликни жиловлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ички ишлар органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда жойларда аҳоли ўртасида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ташкил этилиши бўйича берилган таклифлар маъқулланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда ҳамкор ташкилот ва муассасалар вакилларидан иборат гуруҳлар томонидан маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Бунда асосий эътибор жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига қаратилди. Фуқароларга яшаш жойи бўйича вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтиш тартиби тушунтирилди. Туманда яшовчи овчиларнинг қурол сақлаш қоидаларига амал қилишлари бўйича текширувлар олиб борилиб,  хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, ов мавсумидан ташқари белгиланмаган вақтларда ов қилмаслик қоидалари тушунтирилди. Бино ва иншоотлар ҳамда савдо дўконларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган видеокузатув қурилмалари, шунингдек “Хавфсизлик пульти”га уланган хонадонларда хабарловчи воситаларнинг созлиги текширилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининиг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида ички ишлар органларида профилактик ҳисобида турувчи ҳамда муқаддам судланган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан шубхали транспорт воситалари текширилиб, қонунбузар хайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Пахтакор тумани марказий деҳқон бозорида назорат тадбирлари ўтказилди. Ишчи гуруҳ томонидан нархларнинг сунъий равишда оширилмаслиги, гўшт маҳсулотларини сақлашда санитария-гигиена талаблари бажарилиши назоратга олинди. Профилактик тадбирлар давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303