Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани ҳокимлиги ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда (фото)

Пахтакор тумани ҳокимлиги ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда (фото)

08 февраль 2023 йил
140
0

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни 53-моддасида, Давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ҳусусан, тиббий хизмат кўрсатиш давлат томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Респрубликаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали ташаббуси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят ҳокилиги ҳамкорлигида давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугун Пахтакор тумани ҳокимлиги жамоаси ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, шунингдек, чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилди.

Давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишиб, унумли фойдаланишмоқда.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Бу каби тиббий кўриклар режа асосида 20-февралга қадар ташкил этилади

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар