Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда 110 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари топширилди

Жиззахда 110 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари топширилди

25 январь 2023 йил
105
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жиззах автомобиль заводи ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ мазкур заводда ишлаб чиқарилган 110 та А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари бугун республикамиздаги "103" хизматларига топширилди.
Тантанали топшириш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, вазирлик масъул вакиллари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова иштирок этдилар.
Маросимда қайд этилганидек, ушбу автомашиналар яхши техник кўрсаткичлар, юқори ҳаракатланиш қобилияти, ихчамлиги ва хизмат кўрсатишга қулайлиги билан ажралиб туради.
–Бугунги тадбирда вилоятимизга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” автомашиналардан 9 таси топширилди. Ушбу автомашиналар тез тиббий ёрдам бригадалари ишини янада такомиллаштиришга хизмат қилади, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги автокорхона директори Иброҳим Ҳайитқулов.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар