Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ШАНБАЛИККА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН ФУҚАРОЛАР

ШАНБАЛИККА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН ФУҚАРОЛАР

20 февраль 2023 йил
131
0

 Туман ҳокими А.Ашуров туман Ободонлаштириш бошқармасидаги шанбаликка тайёрланган техникалар билан танишди.

Туман раҳбари Асилбек Раҳманов нутқ сўзлаб, об-ҳавонинг совуқ келганлиги, айни кунларда ҳаво ҳарорати исиб инсонлар кўнглига илиқлик олиб келган бир вақтда, шанбаликка фаол иштирок этган турли ёшдаги фуқароларга миннатдорчилигини билдирди. Келажакда давом этадиган шанбаликда кўпчиликка намуна бўлишларига ишонч билдирди. Шунингдек, дарахт ўтқазиш ишларига ҳам фаол иштирок этишга чақирди.

Ҳа, туман ҳокимлигининг ташкилотчилиги билан туман ҳудудида кенг миқёсда умумшаҳар шанбалик ташкил этилди. Бу сафар тозалик ишларига чиққан кексаю ёш, маҳалла фаоллари, ташкилотлар ҳонадон эгаларитумандаги марказий кўчалардан ташқари, Жиззах-Тошкент магстрал йўл четларини тозалаб, йўл ёқасидаги дарахтларга шакллар берилиб оқланди, бегона ўтлар олиб ташланди, деворларга ранг берилиб, шу куни туманимиз меҳнат майдонига айланди.

Туманнинг шу қадар кўркамлашаётганлигини кўриб туман турғунлари дил каломларини изҳор этмоқдалар. Туман ҳокими раҳбарлигида туманимизнинг тозалигига эътибор қаратиб, уни биргаликда давом эттираётганлиги албатта қувонарли ҳолат. Айниқса, шаҳарни, даҳа ва мавзеларни кўкаламзорлаштиришга кўпроқ эътибор қаратиб, шунга барча куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз керак. Шунингдек, тумандаги давлат муассасалар, мактаблар, ўқув даргоҳлари ҳамда ҳар бир туман турғунлари ўзларининг атрофларини тозалаб, дарахтларни оҳаклаб, покиза ва тоза тутишга эътибор қаратиб, ҳар ҳафтада шанбалик мунтазам равишда ўтказиладиган бўлди. Дуч келган манзилнинг тозалиги шу ерда истиқомат қиладиган турғунлар маданиятининг қай даражада эканлигидан далолат беради. Шу сабабли, тозалик ишларига лоқайд қарамасдан, ҳар доим масъулиятли бўлайлик, пахтакорликлар!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар