Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Юксак Давлат мукофотини Давлатимиз раҳбари номидан вилоят ҳокими Эргаш Салиев топширди

Юксак Давлат мукофотини Давлатимиз раҳбари номидан вилоят ҳокими Эргаш Салиев топширди

09 март 2023 йил
105
0

Байрам арафасида тўрт нафар юртдошимиз Муҳтарам Президентимизнинг фармонига мувофиқ, юксак Давлат мукофотлари соҳиблари бўлишди.

Жумладан, Жиззах Давлат педагогика университетининг умумий тарих кафедраси профессори Фания Ахмедшина “Меҳнат шуҳрати”, “Ҳунарманд” уюшмаси Жиззах вилояти бошқармаси аъзоси, қуроқчи Арзихан Алимова “Дўстлик”, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали неврология бўлими мудири Замира Холмуродова II даражали “Саломатлик” орденлари билан, Шароф Рашидов туманидаги “Махмуда Зарина Зарифа” масъулияти чекланган жамияти директори Махмуда Зиятова “Шуҳрат” медали билан мукофотландилар.

Куни кеча пойтахтда ўтказилган тақдирлаш маросимида соғлиги яхши бўлмагани боис иштирок этолмаган республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали неврология бўлими мудири Замира Холмуродованинг хонадонига бугун вилоят ҳокими Эргаш Салиев бориб II даражали “Саломатлик” орденини Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев номидан тантанали тарзда топширди ҳамда давлатимиз раҳбарининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар