Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда ўтказилган “Карьера куни” меҳнат ярмаркасида талабаларга 2 мингга яқин иш ўринлари таклиф этилди

Жиззахда ўтказилган “Карьера куни” меҳнат ярмаркасида талабаларга 2 мингга яқин иш ўринлари таклиф этилди

27 апрель 2023 йил
108
0

Жиззах политехника институти, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах филиали ҳамда вилоятдаги бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда мулкчиликнинг турли шаклидаги корхоналар томонидан 2 мингга яқин иш ўринлари таклиф этилди.

“Карьера куни” меҳнат ярмаркасида иштирокчиларга 1246 нафар бакалавриат ва 129 нафар магистратура босқичини тугатаётганлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбирда Давлат фуқаролик хизмати ўзи нима?, Давлат хизматининг бирлиги нима учун зарур?, давлат фуқаролик хизматчиси ким?, давлат бошқарувида “Карьера модели” ва уни татбиқ қилиш, очиқ мустақил танлов имкониятлари, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали - vacancy.argos.uz дан фойдаланиш тартиби тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар