Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 4-Жиззах округ сайлов комиссиясининг дастлабки йиғилиши ўтказилди

4-Жиззах округ сайлов комиссиясининг дастлабки йиғилиши ўтказилди

25 май 2023 йил
103
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни 4-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Дилбар Пардаева бошқарди. 

Дастлаб, барча Округ сайлов комиссияси аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.   Шундан сўнг, комиссия аъзолари кун тартибидаги ташкилий масалаларни кўриб чиқдилар. Унда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш режаси тасдиқланди. Комиссия аъзоларининг вазифалари тақсимланиб, сайловга тайёргарлик кўриш даврида округ сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвали белгиланди. Округ сайлов комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимоти, иш ҳужжатлари номенклатураси, округ комиссияси айрим аъзоларини сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш каби муҳим масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Ўзбекистон Республикаси сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссияси раиси ўринбосари Дилбар Пардаева, комиссия котиби Тўлқин Юнусов йиғилиш қатнашчиларини комиссиялар аъзолари учун пойтахтимизда ўтказилган семинар машғулотлари мазмун-моҳияти билан таништирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини

 ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссияси матбуот маркази

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар