Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Ўғирлик жиноятининг тушунчаси, салбий оқибатлари”

“Ўғирлик жиноятининг тушунчаси, салбий оқибатлари”

30 май 2023 йил
190
0

 

 

 Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритгач, Ўзбекистон Республикасининг Конститцсияси қабул қилинди. Асосий Қонунимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ даҳлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади. Ушбу норма муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан давлат иқтисодий сиёсатининг асосий тамойилларини белгилайди, иккинчидан иқтисодий сиёсатимизнинг мазмун- моҳияти, асосий йўналишларини Конституция даражасида эътироф этади, учинчидан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти бозор муносабатларига асосланганлигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

     Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш мустақил республикамизда йўналишига айланди. Бунда асосий эътибор инсон ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилишнинг кафолати сифатида суд хокимияти обрўсини ошириш, судларнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлаш, уларни жазоловчи органдан қонун устуворлигини таъминловчи, оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айлантиришга, ҳокимиятнинг алоҳида учинчи тармоғи сифатида бутун одил судлов тизимини қайта кўриб чиқиш ва демократлаштиришга қаратилди.

   Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми сифатида чуқур ислоҳ этиш ва эркинлаштириш бўйича янги концепция ҳаётга татбиқ қилинди. Судлар  ихтисослаштирилди, фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича алоҳида судлар ташкил этилди.

Ўғрилик жинояти, талон-тарож қилиш жиноятининг шаклларидан бири сифатида, унинг бошқа турларидан жиноий қилмишни содир этиш усули билан фарқ қилади. Ўғриликни талон-тарож қилишнинг бошқа шаклларидан ажратиб турган ҳусусиятлари ҳам шундан иборат.

Ўғрилик жинояти, талон-тарож қилиш жиноятига нисбатан кенг тарқалган тури ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли қарорида ўғриликка қуйидагича тариф берилган: “Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади. Бордию жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкининг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғрилик деб тавсифлаш лозим”.

Суд амалиёти шуни кўрсатадики, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш ёки ўғрилик иқтисодиёт соҳасидаги энг кенг тарқалган жиноятлардан биридир. Талон-тарож қилишнинг барча шакллари ичида ўғрилик жинояти содир этилиш усули жиҳатидан енг хавфи камроғи деб топилиши мумкин: унда жисмоний ва руҳий тасир этиш қўлланилмайди, айбдор уни содир этишда ўзидаги ваколатлардан ва мол мулкни эгаллашда алдашдан фойдаланилмайди. Айбдор ҳуқуққа хилоф ва яширин равишда яъни бошқа шахслардан яширин ҳолда мулкдорнинг хоҳиш-иродасига қарши ўзганинг мулкини ўзлаштиради ва уни ўзинниг мулки сифатида тасарруф эта бошлайди. Бироқ, ўғрилик, статистика кўрсатишича, ўзганинг мулкини талон-тарож қилишининг енг кенг тарқалган усулидир ва бу унинг ижтимой хавфлилигини оширади.

Ўғрилик жиноятининг объекти ўзганинг мулкидир. Объектир томондан ўғирлик ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилишда ифодаланади.

    Талон-тарож қилишнинг яширинлиги деганда, жиноят мол-мулк эгаси ёки мол-мулк ишониб топширилган ёҳуд ихтиёрида турган шахсга сездирмасдан ёки мулкдор ёҳуд мол-мулкнинг талон-тарож қилинишида манфаатдор бўлмаган бошқа шахслар йўқ вақтида содир этилиши тушунилади.

    Талон-тарож қилишнинг яширин, деб баҳоланишининг субъектив мезони ўғрининг жиноятда иштироки бўлмаган барча шахслардан яширин ҳолатда, уларни содир этилган ўзганинг мулкини талон-тарож қилишдан хабари йўқ деган ички ишонч ҳисобланади. Шахснинг ўзи томонидан содир этилаётган талон-тарожнинг яширин, бошқаларга билдирмасдан содир этилганлиги тўғриисдаги субъетив ишончи жиноятнинг реал ҳолатларига моил келадиган объектив фактларга асосланмоғи лозим. Улар турли ҳал бўлиши мумкин: жиноят содир этилаётган жойда ҳеч кимнинг мутлақо мавжуд эмаслиги, объектниг қўриқланаётган қоровулнинг ухлаб ётиши ҳеч қандай ваколатлар бермаган ҳолда илк бора учрашган шахсга вақтинча қолдирилган мулкни ўғрилаш тушунилади.

     Барча ҳолатларда ўғриликни яширин, деб топишнинг ҳал қилувчи аҳамияти бу ҳолатни айбдорнинг ўзи томонидан баҳоланиши ҳисобланади. Шунингдек, агар айбдор яширин қилган деб ҳисобланса, лекин ўғрилик факти ким тамонидандир англанган бўлса ҳам айбдор ҳаракатлари ўғрилик сифатида квалификация қилинади. Масалан, тарнспорт воситасидаги киссовурлик, агар уни кимдир узоқдан кузатиб турган бўлса ҳам шундайлигича қолаверади. Бироқ, агар ўғри қилаётган ишини кимингдир жиноий ҳаракат эканлигини англаб етганини билиб қолса, у ўз ҳаракатларини тўхтатиб, ўғрилик содир этилган жойдан яширинса, бунда қилмиш Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексииннг 169-моддаси тегишли қисми ва ушбу кодекс 25-моддаси, 2-қисми билан квалификация қилинадиган ўғриликка суиқасд қилиш ҳисобланади. Агар айбдор худди шундай объектив ва субъектив ҳолатларда, мулкка даҳл қилаётганлигини учинчи шхслар билиб қолганлигини сезиб қолса, бироқ, жиноятнинг муайян ҳолатларидан фойдаланиб, уни охиригача етказса ва ўғриланган буюмлар иблан яширинишга ҳаракат қилса унда у ўзганинг мулкини ошкора талон-тарож қилганлик учун жавобгарликка тортилади.

Мулкни яшириш равишда олиш ўғриликнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Ушбк қилмишни квалификация қилишда катта аҳамият касб этадиган белгиларидан бири унинг талон-тарож қилишнинг зўрлик ишлатмайдиган усули эканлигидир. бундан яширин раившда мулкни олиш зўрлик ишлатиш билан ёки зўрлик мулкни олишга сабаб бўлган бўлса, қилмишни ўғрилик тариқасида квалификация қилиш мумкин эмас, деган ҳулоса келиб чиқади. Шунингдек, ушбу ҳолатга, яширин равишда олиш,  зўрлик ишлатиш йўли билан жабрланувчини айбдорнинг жиноий ҳаракатларини кузатишдан маҳрум қилиши (қамаб қўйиш, бошқа жойга олиб бориш) ҳам киради. Шунга кўра, суд амалиёти бўйича ушбу ҳаракатлар зўравонлик ишлатилиши ҳарактерига қараб, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 164 ёки 166-моддалари билан квалификация қилинади.

Шуни таъкидлаш лозимки, шахсни ожиз ҳолатга келтириш мақсадида соғлиқ учун хавфли бўлмаган воситаларни киритса, ушбу қилмиш келиб чиқарадиган оқибатларига боғлиқ равишда зўрлик ишлатиш орқали ўғрилик ёки ушбу жиноятга суақасд сифатида квалификация қилинмоғи лозим. Шу ўринда, агар зўрлик ишлатиш ҳаракатлари айбдор томонидан ўзганинг мулкини яшириш равишда талон-тарож қилиш тугагандан кейин қўлга тушишдан қутилиш мақсадида содир этилган бўлса, зўрлик ишлатишнинг ҳусусияти ва келиб чиқган оқибатларга қараб қилмишни ўғрилик деб, бошқа ижноятларнинг белгилари бўлганда жиноятлар мажуми бўйича квалификация қилиш лозим.

Жиноятчи ўзгалар мулкини ўғрилик билан эгаллаган ва ундан ўз хоҳшича фойдаланиш ёки уни ишлатиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб, ўғрилик жинояти тугалланган ҳисобланади.

Ўғриланган мулкка нисбатан тасарруф этишнинг реал имконияти деганди, жиноятчига мулкка нисбатан, мулкнинг қонуний эгасига тегишли бўлган комплекс ҳуқуқларни амалга оширишга имконият берадиган объектив жиҳатдан мавжуд муносабатлар бу ўринда ўзининг объектив белгилари бўйича жиноятчига сездирмасдан содир этганлиги тўгрисида хулоса чиқаришга асос бўладиган холатлар, яъни хечкимни қуваганлиги, хавотирнинг йўқлиги, мулкни сездирмасдан қўриқланаётган худуддан олиб чиқиб кетиш кабилар тушинилади. Бошқача айтганда, яшириш талон-тарож қилишнинг тугалланган вақтини аниқлашда айбдорнинг субъектив тасаввури муҳим аҳамият касб этади.

 

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг раиси У.Саттаров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар