Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Халқаро «Rally Muynak» экстремал кўп кунлик пойгаларда Жиззахликлар ҳам муносиб иштирок этишди

Халқаро «Rally Muynak» экстремал кўп кунлик пойгаларда Жиззахликлар ҳам муносиб иштирок этишди

03 июнь 2023 йил
141
0

Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида халқаро «Rally Muynak» экстремал спорт мусобақалари ўтказилди.

Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, мусобақа автомобиллар, багги ва мотопойга бўйича профессионал спортчилар ўртасида ташкил этилиб, унда жами 8 мамлакатдан 150 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Асосий мусобақалар Орол денгизининг қуриган тубида – Устюрт текислиги бўйлаб ўтказилди. Унда спортчилар бор маҳоратларини ишга солган ҳолда 100 миллион сўмни ташкил этувчи бош мукофот учун кураш олиб боришди.

Якунда двигатель ҳажми 1600 см3 бўлган автомобилларда кураш олиб борган пойгачилар орасида Тошкент шаҳри вакиллари биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин жиззахлик спортчиларга, учинчи ўрин қашқадарёлик мотопойгачиларга насиб этди.

Двигатель ҳажми 2000 см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобилларида ўтказилган баҳсларда ҳам пойтахтликлар тенгсиз эканлигини исботлашди. Ушбу йўналишда иккинчи ўринни Андижон вакиллари, учинчи ўринни самарқандлик спортчилар қўлга киритишди.

Халқаро «Rally Muynak» экстремал спорт мусобақалари доирасида, шунингдек хорижий журналист ва блогерлар учун Оролбўйига пресс-тур ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар