Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилиб, ёшлар тақдирланди

Жиззахда раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилиб, ёшлар тақдирланди

14 июнь 2023 йил
141
0

Жиззах Давлат педагогика университетида вилоят ҳокими Эргаш Cалиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан айтилган таклиф ва муаммолар тингланди. Якунда вилоят ҳокими энг яхши таклиф берган ёшни тақдирлади.

Шунингдек, шу куни вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳрида Беш ташаббус олимпиадасининг тантанали ёпилиш маросими ва ёшлар фестивалида ҳам иштирок этди.

Беш ташаббус олимпиадасининг ёпилиш маросимида қатнашган вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Дурдона Раҳимовалар "Стол тенниси" спорт мусобақасининг Республика босқичи ғолибларига диплом, медал ва эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев ёшларга омад тилади.

"Стол тенниси" спорт мусобақасининг тантанали ёпилиш маросими ва ёшлар фестивали якунида гала-концерт ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар