АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЕЧИМ ТОПМОҚДА
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда вилоят 2-секторлари масъулларининг ўрни ва аҳамияти катта бўлмоқда, ҳудудларда эса аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида сезиларли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг давоми сифатида вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабули Пахтакор тумани, “Сувонобод” маҳалласида ўтказилди.
Сайёр қабул аввалида, Президентнинг 02.05.2023 йилдаги “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарори ижроси доирасида туманда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш объектлари билан яқиндан танишди. Туманда ишсизларни иш билан таъминлаш ўзини ўзи банд қилиш борасида субсидялар тарқатилди.
Жумладан, Пахтакор тумани 2-сектор ҳудудида ПҚ-146-сонли қарор ижроси бўйича 2.6 клометр ички йўллар асфалть, 800 метр йўллар шағаллаштириш жараёни ва Болалар ва ўсмирлар спорт мактабини қайта реконструкция қилиш борасида олиб борилайтган ишлар билан танишиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Қабулда моддий ёрдам, тикув машинаси, ногиронлик аравачаси беришда ёрдам бериш ва бошқа бандлик масалалари юзасидан 22 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлса, қолган мурожаатлар муддат ва ўрганиш талаб қилганлиги сабабли назоратга олинди.
Вилоят 2-сектор раҳбари туман ҳокими бошчилигида аҳоли ва фермерларни 2023 йилги Ғалла мавсумида давлат режасини вилоятда биринчилардан бўлиб бажарганлиги муносабати билан табриклаб самимий тилакларини билдириб ўтди.