Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ОЛИЖАНОБ ИШГА БАҒИШЛАНГАН ҲАЁТ

ОЛИЖАНОБ ИШГА БАҒИШЛАНГАН ҲАЁТ

11 июль 2023 йил
231
0

 Бу инсонни Пахтакор туманида кўпчилик яхши танийди ва ҳурмат қилади. Дарҳақиқат, Усмонов Рахимжон Дадоевич кўп йиллар мобайнида “Буюк ипак йўли” МФЙда жойлашган Пахта тозалаш корхонасида меҳнат қилиб, ўз сафдошлари орасида обрў-эътибор топди, хайрли ишлари билан юртдошларимизнинг эътирофига сазовор бўлди.

 Ҳикоямиз қаҳрамони асли 1964 йилда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятидаги Ғончи туманида таваллуд топган. 1979 йилда эса Дўстлик туманига комсомол йўлланмаси билан қадим Мирза чўлини ўзлаштириш ишига сафарбар этилган. 1980 йилдан Буюк ипак йўли МФЙ ҳудудидаги пахта тозалаш корхонасида оддий ишчи сифатида фаолият бошлаган Рахимжон Усмонов 1986 йилда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Нигора Жўраева билан оила қуради. 37 йиллик аҳил ва фаровон турмуш жараёнида 1 ўғил ва 2 нафар қизни тарбиялаб, вояга етказади. Оддий ишчиликдан корхонанинг ўт ўчириш бригадасига раҳбарлик лавозимигача бўлган машаққатли йўлни шараф билан босиб ўтган қаҳрамонимизнинг ўғли Саиджон бугунги кунда ота ўрнини босиб, ушбу корхонада ўт ўчириш ходими вазифасида фаолият олиб бораяпти. Қизи Усмонова Юлдуз эса пойтахтимиз Тошкентдаги Метрополитен корхонасида юртимиз аҳолисига фидокорона хизмат кўрсатаяпти. Иккинчи қизи Дилором ҳам 2 нафар фарзанди билан бахтли оила қўрғонида тинч-тотув турмуш кечираяпти.

 Шуни таъкидлаш лозимки, Рахимжон ака қаерда ва қайси лавозимда ишламасин, ўша соҳанинг фидойиси сифатида ўз жамоасида обрў-эътибор қозонди. Биз ҳамюртимиз Усмонов Рахимжон Дадоевичга тан-сиҳатлик, фаровон турмуш ва фарзандлар камолини кўриб, узоқ умр кечришини тилаб қоламиз.

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар