Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Мактабгача ва мактаб таълими бўлми бошлиғи Мадина Шухратовна АХБОРОТИ

Мактабгача ва мактаб таълими бўлми бошлиғи Мадина Шухратовна АХБОРОТИ

14 июль 2023 йил
181
0

 

 Пахтакор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлмида 10 ой давомида амалга оширилган ишлар.

 

Асосий кўрсаткичлар Пахтакор туманида жами 20 та таълим муассаса фаолият юритиб, шундан 19 та мактаб, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари мавжуд.

Пахтакор тумани  мактабларида ўқитиш 2 тилда (ўзбек, рус) олиб борилади 2022-2023 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 12699 нафар.

- 1-синф ўқувчилар сони 1516 нафар;

- 11-синф ўқувчилар сони  799 нафар.

Таълим олишнинг навбатлилиги. Бугунги кунда 19 та мактабнинг 83 % да  ўқиш жараёни 2 сменада ташкил этилган. 17 % да ўқиш жараёни 1 сменада ташкил этилган.

  1. Умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш(

Шунингдек, бугунги кунда:

 

- таъмирталаб;   4 та (1-6-8-18-мактаблар)

- ичимлик суви ташиб келтирилади йўқ

- атрофи ўралмаган;  13 мактаб қисман 

- ошхонаси таъмирталаб;  3 та (7-9-13-мактаблар)

- спорт зали таъмирталаб;  4 та (4-6-7-17-мактаблар)

- иситиш тизими таъмирталаб;  6 та (1-6 мактаб)

- ҳожатхонаси таъмирталаб;  1 та (13-мактаб)

- мактабларда тиббий пункт мавжуд эмас

Пахтакор туманида 1 та мактаб филиали реконструкция, 1 та мактаб мукаммал таъмирланди. Жумладан: 14 мактаб филиалида 375 миллион.сўмлик реконструкция ишлари, 14 мактабда 1125 миллион.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик. 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун  кўмир ёқилғиси билан иситиладиган муассасалар учун 1697 тонна кўмир ёқилғиси ажратилган. Бугунги кунга қадар  кўмир ёқилғиси 1697 тонна (100%) таълим муассасаларига етказилган. 2023 йил  мактабларнинг иссиқлик тизимини кўмирга ўтказиш мақсадида 2-, 8-, 12- ва 18-мактабларга 435 млн. сўмлик 29 та қозонлар ўрнатилди.

Мактабларни жорий таъмирлаш учун 208, 059 млн. сўм маблағ ажратилди.

Ичимлик суви билан таъминланганлиги ва атрофи ўралганлиги.

Туманда 19 та мактаб узлуксиз ичимлик суви билан таъминланган. Ҳозирда жами 16 та мактабнинг атрофи ўралган. 4 та мактабнинг (7-8-13-15)атрофи қисман ўралган.

III. Умумтаълим муассасаларида таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш

Педагог кадрлар билан таъминланганлиги.  Педагоглар сони жами 967 нафар, шундан 566 нафари (58,5%) аёллар. Тоифаси бўйича 130 нафари (13,4 фоиз) олий,

190 нафари (19,6 фоиз) биринчи, 303 нафари (31,3 фоиз) иккинчи малака тоифасига эга педагоглар.

Ўтган йилга нисбатан олий тоифали ўқитувчилар сони   76 нафардан 130 нафарга (5,5 фоиз),  биринчи тофали ўқитувчилар сони 110 нафардан 190 нафарга (4,5 фоиз) га ошган. 9-умумтаълим мактабининг 4 нафар педагоглари  вазир жамғармасидан  устама олиб келмоқдалар.

Дарслик таъминоти

    Пахтакор ТХТБ тасарруфида 19 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб бу ерда 22 нафар кутубхоначи фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ундан 1 нафари олий кутубхоначилик маълумотга,

            1 нафари олий педагогик маълумотга,

            5 нафари ўрта-махсус кутубхоначилик  маълумотга,

            15 нафари ўрта-махсус маълумотга эга.

 

    Кутубхоналар фонди: 8362 номланишда 22731 дона китоб. 

Бадиий адабиётлар сони: 7920 номланишда 19173 дона китоб

2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар 2023-2024 ўқув йилида  1782 нафар болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган

Таълим тили. Пахтакор тумани  мактабларида ўқитиш 2 тилда (ўзбек, рус ) олиб борилади. Таълим тиллари бўйича таҳлил этилганда 19 та мактабларда 12217  нафар ўқувчилар ўзбек тилида, 1 та мактабда 482 нафар ўқувчилар рус тилида.

2022-2023 ўқув йилида 9-синф битирувчилар сони 1104 нафарни ташкил қилади шундан 46 нафари мактабни аъло даражали шаҳодатнома билан тамомлади.

11-синф  битирувчилар сони 799 нафарни ташкил қилади. Шундан 12 нафари мактабни кумуш ва 31 нафари олтин медал билан тамомлади.

https://ERP.maktab.uz ва https://kundalik.com/ ахборот порталида маълумотларни  тахрирлаб боришни кунлик назорат қилиб келмоқдаман ва киритилган маълумотларни тўғри ва ҳаққоний киритилганлигани назоратга олинмоқда.

Худудий телеком билан хамкорликда Пахтакор туман халқ таълими бўлимига қарашли  барча мактабларга FTTx оптик толали интернет тармоғининг кабели ўтказилиб, “EDICATION” тарифига ўтказилди.

Пахтакор туман халқ таълими бўлимига қарашли 1,2,3,4,5,6,7,8,9,11,12-мактабларга худудий телеком билан 13-14-15-16-17-18-19-20- мактаблар Ўқув автоматила МЧЖ билан хамкорликда мактабдаги информатика хонаси, ўқитувчилар хонаси ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари хоналарига локал тармоқ ўрнатилиб ўқитувчилар хонасида WI-FI зона ташкил этилди.

Барча умумий ўрта таълим мактаблари моддий-техник базасини инвентаризациядан ўтказилди.

Тумандаги 3-6-8-9-12-15-18--мактабларга жами 130 дона Корея  Эксимбанк томонидан ажратилган замонавий компъютер техникалари ва переферия қурулмалари билан 2020-йил таъминланган бўлса 2022 йил 8-17-мактабларга жами 32 дона Корея  Эксимбанк томонидан ажратилган замонавий компъютер техникалари ва переферия қурулмалари билан 2023-йил таъминланди.

Шунингдек Вазирлар махкамасининг 2021-йил 29-ноябрдаги 716-сонли қарорига асосан 2-12-14-19-20-мактабларга Республика маблағлари хисобидан хар бир мактабга 11 донадан жами 55 дона моноблокли компютерлар билан таъминланган бўлса, 5-7-13-мактабларга 16 даонадан жами 48 компъютер техникалари ва переферия қурулмалари билан таъминланди.

 

Хозирги кунда тумандаги барча мактаблар https://kundalik.com/ ахборот порталига тўлиқ ўтказилган.

https://kundalik.com/  ахборот порталини умумтаълим мактабларда жорий этиш ва  порталда ишлаш бўйича ўқув-семинарларни ташкил этилиб борилмоқда.

Пахтакор туманидаги умумтаълим мактабларидан жами 2148 нафар ўқувчи Миллион дастурчи лойихасидан сертификат олган ва қолганлари ушбу курларни давом эттириб келмоқда.

“Баркамол авлод” болалар мактаблари.(  Туман халқ таълими бўлими тасарруфида жами 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб бормоқда. Мазкур мактабдаги 750 нафар ўқувчиларга 28 нафар педагог ходимлар турли хил тўгараклардан таълим бериб келмоқдалар.

Жиноятчилик таҳлили. 2023 йил февраль ойи ҳолатида ўқувчи-ёшлар томонидан   жиноят содир этилмаган.

2022-2023 ўқув йилининг ўтган 6 ойи давомида назоратсиз ва қаровсиз қолган, ҳуқуқбузарликлар содир этган ўқувчилар мавжуд эмас.

Биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш бўйича умумтаълим мактабларида қўшимча 19 та тўгараклар очилиб, жами 220 нафар ёшлар қамраб олинди.

Иккинчи ташаббусёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш масалалари бўйича умумий ўрта таълим мактабларида 95 та спорт тўгараклари ташкил этилиб, уларга 1950 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар жалб этилди.

Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари бўйича. Пахтакор туман халқ таълими бўлимига қарашли 19 та мактабларга худудий телеком билан хамкорликда мактабдаги информатика хонаси, ўқитувчилар хонаси ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари хоналарига локал тармоқ ўрнатилиб ўқитувчилар хонасида WI-FI зона ташкил этилди.

      Тўртинчи ташаббус – аҳоли, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида  китобхонликни кенг  тарғиб қилиш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида 2022-2023 ўқув йилининг апрель-ноябрь ойларида “Дўстимга китоб совға қиламан” акцияси “Бир болага уч китоб” марафўни ўтказилди. Кам таъминланган оилалар фарзандларига 1750 дона бадиий китоб совға қилинди.

Бешинчи ташаббус – хотин–қизларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича ўқувчи-қизларни касб-ҳунар эгаллашга қизиқтиришни янада кучайтириш мақсадида  19 таълим муассасаларида янгидан ташкил қилинган 19 тўгаракларга 480 нафар ўқувчи-қизлар жалб қилинди.

Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига қабул қилинганлиги рейтинги 2022 йилда Пахтакор туманида 765 нафар битирувчилардан 321 нафари ( 42 %) талабаликка тавсия этилган. Пахтакор тумани ОТМ кўрсаткичлари бўйича вилоятда 5-ўринни эгаллади

Чет тили ўқитувчилари сертификати: Туманда 87 нафар хорижий тил (инглиз, немис, франсуз) ўқитувчиларидан 36 нафари ҳалқаро чет тилини билиш даржаси бўйича сертификатга эга. Шундан 16 нафари С1 даражали. Шунингдек, 75 нафар рус тили ўқитувчиларидан 37 нафари С1 даражадаги халқаро сертификатга эга бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун танлов

   Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида  ривожлантириш, ушбу йўналишда  таълим сифатини тубдан ошириш, аҳолининг  хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш  фаолиятини  сифат жиҳатидан янги босқичга олиб  чиқиш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-5117-сонли қарорини амалга ошириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Халқ  таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий  тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг 2022-йил 14-февралдаги 4-қ/қ иф 1-қ/қ/ -сон қарорига асосан 2023-йил 19-апрел куни Республикамизнинг барча мактабларида Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ўтказилд. Пахтакор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 19 та умумий ўрта таълим мактабларидан 95 нафар ўқувчилар ушбу танловда фаол иштирок этдилар.  

Жорий йилнинг 16 май куни Пахтакор тумани ҳокимлиги ҳамда  туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими  ҳамкорлигида ғолибларни тантанали тақдирлаш тадбири  ташкил этилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Ашуров Асилбек Рахмонович, фахрий устозлар, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, мактаб директорлари, инглиз тили  фани ўқитувчилари ҳамда ғолиб жамоа иштирокчилари қатнашди. 

1-ўринни эгаллаган 9-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 100 млн. сўм, 2-ўринни эгаллаган 7-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 75 млн. сўм ҳамда 3-ўринни эгаллаган 4-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 50 млн. сўм пул  мукофоти билан тақдирландилар. Ушбу пул маблағлари мактабларнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга йўналтирилади.

Усбу танловнинг вилоят босқичида 9-умумтаълим мактаби жамоаси 3-ўринни эгаллаб 150 000 000 сўм пул мукофотини қўлга киритди.

 

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги.

"Ёш қутқарувчи-2023" кўрик танловининг республика босқичида 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “АЛАНГА" жамоаси 1-ўринни эгаллади.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар