Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАМИЗНИНГ ИШИМИЗ

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАМИЗНИНГ ИШИМИЗ

19 июль 2023 йил
123
0

 Гиёҳвандлик бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг долзарб муаммосига айланди. Турли соҳа мутахассислари ушбу муаммо бўйича иш олиб бормоқдалар. Гиёҳвандлик юзасидан маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг барчаси инсониятни бу хатарли балодан сақлаб қолиш ташвишида. Дарҳақиқат, бугунги кунда гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Ҳозирда инсоният бошига турли балоларни солиб, оилаларни ва жамиятни тазаззулга олиб борадиган иллатлардан бири гиёҳвандликдир. Гиёҳвандлик оқибатида минглаб норасида гўдаклар майиб мажруҳ туғилмоқда, оилаларда ажрашишлар кўпаймоқда ва дунёда миллонлаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда. Энг афсусланарли жиҳати шундаки, бу жирканч нарсага мубтало бўлган кимсаларнинг тузалиши жуда ҳам қийиндир.

Пахтакор тумани “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирида ўзини шубҳали тутган 1991 йилда Пахтакор туманида туғилган Э.Б.Қ. йўловчи тўхтатилиб, ҳолислар иштирокида тинтув қилинганида қора полиэтилен пакетга солинган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Фуқаронинг ўз яшаш хонадони кўздан кечирилганда “Ecofood” номли идишга солинган, яшил-малла рангли, ўзига хос ўткир хидли, қуриган ҳолдаги гиёҳвандлик моддаси сақланаётганлиги аниқланди.

Бугунги кунда гиёҳвандлик билан шуғулланаётганлар, наркотик моддаларни етиштириб, ишлаб чиқараётганлар, ташиётганлар, сотаётганлар – барча-барчалари ҳаммамизнинг ҳаёт кемамизни тагидан тешиб ғарқ этишга ҳаракат қилаётган жоҳиллардир. Агар кўплашиб уларнинг қўлидан тутмасак, ҳаммамиз бараварига ғарқ бўлиб, ҳалокатга учрашимиз турган гап.

Ҳа, ўзини, оиласини, яқинларини, бутун инсониятни ва келажак авлодларни ўйлаган ҳар бир шахс учун гиёҳвандликка қарши курашда фаол бўлиш зарурдир. Бу ишда ҳар ким қўлидан келган ҳиссасини қўшмоғи даркор. Билиб туриб бепарво бўлишга ҳеч ҳаққимиз йўқ.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар