Мураббий ва боксчиларимизга давлат мукофотлари муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаЎзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва кенг оммалаштириш, юртимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга қўшган катта ҳиссаси, спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўзининг азму шижоати ва юксак маҳорати билан нуфузли мусобақаларда улкан натижаларга эришиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётгани, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, миллий, умумбашарий қадриятлар руҳида етук ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Келажак бунёдкори» медали билан «Келажак бунёдкори» медали билан
Абдуллаев Аълохон Аюбхон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Жафаров Саиджамшид Рустам ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Жўраев Ойбек Одилбек ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Мулложонов Лазизбек Ҳасанжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси