Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахдаги “Янги нафас” югуриш мусобақасида 4 мингга яқин иштирокчилар баҳслашди

Жиззахдаги “Янги нафас” югуриш мусобақасида 4 мингга яқин иштирокчилар баҳслашди

04 сентябрь 2023 йил
98
0

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб “Бир Ватанда, бир вақтда, бир хил масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси Жиззах шаҳрида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Уч километрлик масофага югуриш мусобақаси эрталаб соат 6:30 да Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуаси олдидан старт олиб Шароф Рашидов хиёбонида якунланди.

Шу ўринда, анъанавий тарзда муҳим давлат саналари ва халқаро спорт тадбирларига бағишлаб ташкил этилаётган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақалари Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2023 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тўғрисида” ги қарори доирасида мамлакатда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш ҳамда аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этиш мақсадида қабул қилинган кенг кўламли давлат дастурининг ижросига яққол мисол бўла олишини таъкидлаш жоиз.   “Янги Нафас”  оммавий югуриш мусобақасида 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган 4 мингга яқин жиззахлик ҳаваскор ва профессионал спортчилар иштирок этди.

Старт чизиғига Жиззах вилояти ёшлар ишлари агетлиги, спортни ривожлантириш ишлари, вилоятдаги барча олий таълим муассасалари, ички ишлар, Миллий гвардия, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, мудофаа ишлари бошқармалари, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, ногиронлар жамияти каби ташкилотлар вакиллари жам бўлди.

– Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу  мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган жиззахликлар фаол иштирок этди, – дейди Жиззах вилояти енгил атлетика терма жамоаси бош мураббийи, мусобақа бош ҳаками Алишер Толипов. – Югуришга келганлар орасида ҳатто боғча болалари, умумтаълим мактаблари, коллежлар, техникумлар ўқувчилари, вилоятдаги 5 та олий таълим муассасалари талабалари, уюшмаган ёшлар, Марказий ҳарбий округи Жиззах гарнизони, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари, оиласида ногиронлиги бўлган, жумладан, заиф эшитувчи, кўзи ожиз, туғма нуқсони бўлган юртдошларимиз ҳам фаол қатнашганлари таҳсинга лойиқ.

Эрта билан соат 6:30 да югуриш мусобақасига “Сўғдиёна” спорт мажмуаси олдидан бутун мамлакатимизда бир вақтда старт берилди ва барча мусобақа иштирокчилари вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда соғиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг кузатувида Шароф Рашидов шоҳ кўчаси бўйлаб ўтиб, Шароф Рашидов хиёбонидаги маррага етиб келдилар.  

Ушбу хиёбонга ҳарбий оркестр садолари остида дастлаб Милий гвардия отлиқ аскарлари ҳамда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХ ходимлари скутерчилари давлат байроғларини баланд кўтарган ҳолда кириб келди. Сўнгра 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортсеварлар бирин кетин финиш чизиғига етиб кела бошлади.

“Янги нафас” мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросимида Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи, полковник Лочинбек Яхшиликов, Марказий ҳарбий округи Жиззах горнизони бошлиғи, подполковник Фаррух Расулов ва бошқалар мамлакатимизнинг 16 шаҳрида, “Бир Ватанда, бир вақтда, бир хил масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида ўтган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси аъло даражада ташкил этилиб, жиззахлик фуқаролар унда фаол иштирок этганини алоҳида таъкидлаб, барча иштирокчи ва ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.

– Мусобақага хизмат вазифамни ўташ билан биргаликда тайёргарлик кўрган эдим, лекин биринчи ўрин ушбу беллашувга менга нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўрган талаба спортчига насиб этди, – дейди иккинчи ўрин соҳиби, Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий округ Жиззах горнизони ҳарбий хизматчиси Жўрабек Болтаев. – Спортнинг ушбу тури билан ҳарбий хизматга келганимдан буён шуғулланиб келаман. Ҳар куни эрталаб 1, 3 ва 9 километрга югуриб машқ қиламан. Тайёргарликларни янада ошириб, келгуси мусобақада биринчи ўринни эгаллашга ҳаракат қиламан. Ҳозирда ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтадиган Осиё ва жаҳон чемпионатларига ҳозирлик кўряпман. Жаҳон спорт ареналарида ғолибликни қўлга киритиб, мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга ваъда бераман.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб “Бир Ватанда, бир вақтда, бир хил масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида ўтган “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақасида эркаклар ўртасида биринчи ўринни Жиззах давлат педагогика университети талабаси Шаҳобиддин Абдуқаюмов, хотин-қизлар ўртасида 1-ўринни Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчиси Мадина Хўрозова эгаллади. Имконияти чекланган фуқаролардан эркаклар ўртасида Суннат Жумаев ҳамда хотин-қизлар ўртасида Жасмина Хўрозовалар ғолиб бўлди.  

Шунингдек, “Энг ёш иштирокчи” номинацияси ўғил болалардан Жиззах шаҳрилик 7 ёшли Имрон Мамадиёровга, қиз болалардан Ғаллаорол туманидан 7 ёшли Зебунисо Мамашариповага, “Энг ёши улуғ мусобақа  қатнашчиси” номинацияси эркаклардан Арнасой туманидан 70 ёшли Бахрулла Нуриллевга, аёллардан Жиззах шаҳрилик Муқаддас Ҳосилмуродовага насиб этди. “Энг матонатли иштирокчи” номинацияси ногиронлиги бўлган Бахриддин Бўриевга насиб этди.

Ғолиб, совриндор ва турли номинация соҳиблари ташкилотчиларнинг диплом, медал, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар