Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

Жиззахда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

13 ноябрь 2023 йил
96
0

Жиззах вилоятидаги барча суд, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кузги кўчат экиш ишларида фаол қатнашмоқда.

“Янги Ўзбекистон – яшил макон ҳудудида биргаликда яшаймиз!” ғояси остида Жиззах вилоятининг барча судлари, судья ва суд ходимлари иштирокида вилоят, шаҳар ва туман судлари бинолари атрофига, шу жумладан, вилоят судининг янгидан қурилган биноси ҳовлисига иқлимга мос 100 туп манзарали арча кўчати ўтқазилди. 

Шунингдек, судлар томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг яшаш хонадонларига ҳам 50 тупга яқин мевали ва манзарали кўчатлар экилди. 

Давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилингандан сўнг мамлакатимизда кўчат экиш ҳудудлари тобора кенгайиб бормоқда. Ушбу жараёнга Бош прокуратура ходимлари ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, кузги кўчат экиш мавсумида фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигида Жиззах шаҳар прокуратураси, Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари “Ўрда” экологик боғи ҳудудига мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазиш ишларида қатнашди. 

Шунингдек, Шароф Рашидов тумани ҳудудида кўчат экиш мавсумида 540 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган. Ушбу режани бажаришда Шароф Рашидов тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Туман ИИБ ходимлари томонидан 4Р-38 йўл оралиғидаги 2 гектарлик майдонга бугунги кунга қадар минг тупдан зиёд турли манзарали кўчатлар экилди. 

Вилоятнинг бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам кузги кўчат экиш мавсумида фаоллик кўрсатмоқда. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар